Galaxy F буклама смартфони таннархини Galaxy S9+ ҳамда iPhone XS Max’ники билан солиштирамиз!

  •   DiMaX
  •  2217
  •  15.12.2018 10:24

Galaxy F буклама смартфони таннархини Galaxy S9+ ҳамда iPhone XS Max’ники билан солиштирамиз!

Samsung компанияси 2018 йилнинг 7 ноябрида – Samsung Developer Conference тадбирида ўзининг букланувчи смартфонини расман намойиш этганди. Энди мазкур қурилма ҳақида унинг бутловчи қисмларини етказиб берувчилардан олинган янги маълумотлар эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy F буклама смартфонининг батафсил видеоси, нархи ва бошқа маълумотлари!

Агарда бу хабарлар рост бўлиб чиқса, Galaxy F иккита аккумуляторга эга: корпуснинг ҳар бир қисмида биттадан. Уларнинг умумий ток сиғими эса тахминан 5000-6000 мА/соатни ташкил этади.

Буклама смартфоннинг асосий камераси иккита 12 мегапикселлик датчикдан иборат, селфи-камера сенсори эса 8 мегапикселлик. Аппарат қисми асосини Exynos 9820 ёки Snapdragon 855 процессори ташкил этади – бу қайси ҳудудга мўлжаллаб чиқарилганлигига боғлиқ. Galaxy F тезкор хотираси 8, доимий хотираси эса 128 гигабайт ҳажмга эга.

Булардан ташқари, манбалар ҳатто Galaxy F бутловчи қисмларининг тахминий нархлари ҳақида ҳам маълумот беришган. Умуман олганда, қайишқоқ дисплей ва буклама корпусини ҳисобга олмаганда, бу флагманнинг бошқа компонентлари «эл қатори» – уларнинг нархлари аввалдан маълум.

ЎҚИНГ: Galaxy S9+ таннархи ҳисобланди: инсоф ҳам керак-да, Samsung!

Мана, қуйидаги жадвалда Galaxy F, iPhone XS Max ҳамда Galaxy S9+ бутловчи қисмларининг нархлари ва ҳар бир смартфоннинг умумий таннархи кўрсатилган:

Кўриб турганингиздек, Galaxy F компонентларининг умумий қиймати 637 АҚШ долларига тенг келар экан. Унинг бозордаги нархи эса 1800 доллар бўлиши, яъни таннархига яна 65 фоиз қўшилиши айтилган. Купертиноликнинг энг қиммат смартфонида ҳам бу кўрсаткич 65 фоизга, Galaxy S9+ моделида эса 55 фоизга тенг келаётир. Аммо бир жиҳатини ҳам инобатга олиш керак: қисмлар нархларидан ташқари, гаджетларнинг якуний нархларига таъсир этувчи бошқа омиллар ҳам бисёр.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда Galaxy S9+ смартфонини 5 529 000 сўм эвазига сотиб олиш, iPhone XS Max флагманини эса 11 199 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max таннархини ҳисоблашди – Apple инсофиниям «қўшиб еб юборган» экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.