Galaxy F буклама смартфони: учталик камера, мутлақо янги – Sony IMX374 датчиги!

  •   DiMaX
  •  1059
  •  07.01.2019 08:58

Galaxy F буклама смартфони: учталик камера, мутлақо янги – Sony IMX374 датчиги!

Жанубий кореялик техногигант ўзининг букланувчи смартфонини ўтган йилнинг ноябрида илк бор оммага кўрсатди. Бироқ бу прототип бўлиб, кейинчалик унинг видеоси ва батафсил маълумотлари ҳам чиқди. Лекин инқилобий смартфоннинг тўлақонли тақдимоти бу йил март ойида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Galaxy F буклама смартфони таннархини Galaxy S9+ ҳамда iPhone XS Max’ники билан солиштирамиз!

Янги «сизиб чиққан» хабарлар Samsung Galaxy F смартфонининг камераси ҳақида янги маълумотлар бермоқда. Инсайдерларга кўра, ушбу қурилма ҳам Galaxy S10+ флагманидаги сингари уч модулли камера билан жиҳозланади.

Асосийси – бу объективлардан бири ҳали тақдим этилмаган Sony IMX374 сенсори бўлади. Бу датчик ҳақидаги эслатмани прошивка файлларидан топишган, унинг ёнида эса Winner сўзи бор экан. Хабарингиз борки, бу – айнан Samsung буклама смартфонининг кодли номидир.

Баъзи манбаларга кўра эса, Sony’нинг ушбу мутлақо янги датчиги Galaxy F смартфонларининг барчасида бўлмайди. Унинг айрим мамлакатлар бозорига мўлжалланган версияси Samsung’нинг ўз ишланмаси бўлган ISOCELL оптик сенсори билан жиҳозланади.

Sony IMX374 модули ҳақида ҳозирча ҳеч қанақа маълумот йўқ, эҳтимол, бу датчикни Galaxy S10 флагмани билан бирга тақдим этишса керак. Мазкур намойиш эса февралнинг сўнгидаги MWC 2019 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: КУТИЛМАГАН ВИДЕО: Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi Mix Flex буклама смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.