Galaxy F41 тақдим этилди: расмий видеоси, нарх ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  2854
  •  09.10.2020 11:14

Galaxy F41 тақдим этилди: расмий видеоси, нарх ва хусусиятлари

Samsung компанияси янги – Galaxy F туркумида арзон камерофонлар туркумини жорий этганидан хабарингиз бор. Мазкур сериянинг илк вакили – Galaxy F41 моделининг расмий намойишидан биз унинг анбоксинг видеосини ҳам улашганмиз.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги тенгсиз лидер иккинчи ўрин эгасидан уч ярим марта ўзиб кетди!

Ушбу смартфон бугун Ҳиндистондаги Flipkart савдо майдончаси билан ҳамкорликда тақдим этилди ва аллақачон олдиндан буюртма ҳам йўлга қўйилган. Кутилганидек, Galaxy F41 ташқи кўриниши ҳам, техник хусусиятлари ҳам Galaxy M31 «мегамонстр»ига жуда ўхшаш экан.

Фарқи – янги смартфоннинг бош камерасида 5 мегапикселлик макросъёмка модули йўқ ва тезкор хотира ҳажмига кўра фақат 6 гигабайтлик вариантда таклиф этилади. Шунингдек, сал арзонроқ ҳам: Galaxy M31 нархи ҳозир Ҳиндистонда 240 доллардан бошланади, Galaxy F41 камерофони эса 230 долларга баҳоланган, лекин савдонинг бошида 212 долларга олса бўлади.

Шундай қилиб, Samsung Galaxy F41 модели диагоналига 6.4 дюймлик Super AMOLED дисплейга эга. Infinity-U туридаги (томчисимон кемтикли) экран Full HD+ форматида (2340х1080 пикселлик) тасвир узата олади. Олд камера аниқлиги 32 мегапикселлик; бош камерада эса 64 + 8 + 5 мегапикселлик сенсорлар мавжуд.

Компания бу смартфонида ўзининг Exynos 9611 процессорини қўллаган. Бу смартфон анча «бели бақувват» – аккумулятори 6000 мА/соатлик бўлиб, USB-C порти орқали қувватланади.

Смартфон корпусида қулоқчин тирқиши ҳам кўзда тутилган, бармоқ изи сканери эса орқа панелда. Девайсни Android 10 график қобиғи устига қурилган One UI график қобиғи билан чиқаришган.

ЎҚИНГ: Samsung ўз смартфонлари эгаларини Android 11 асосидаги One UI 3.0 прошивкасининг очиқ синовига чақиряпти!

Samsung Galaxy F41 смартфонига бағишлаб тайёрланган расмий видеолаҳани қуйида томоша қиламиз:

Galaxy F41 савдоси 16 октябрдан бошланади; унинг 6/64 гигабайтлиги учун 212 АЫШ доллари, 6/128 гигабайтлиги учун эса 225 доллар сўрашяпти.

ЎҚИНГ: Samsung ҳали тақдим этмаган, батареяси бақувват ва арзон Galaxy M31 Prime аллақачон дўконга чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!