Galaxy F42 5G ҳам сертификат олди – хусусиятлари билан танишамиз

  •   DiMaX
  •  1240
  •  19.06.2021 09:59

Galaxy F42 5G ҳам сертификат олди – хусусиятлари билан танишамиз

Samsung компанияси бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи ҳамёнбоп смартфонлар ассортиментини кенгайтиришда давом этмоқда. Шулардан бири – Galaxy F42 5G модели яқинда Wi-Fi сертификатини олган ва тез орада тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Galaxy M32 намойишидан олдин ёқиб, ишлатиб кўрсатилган анбоксинг видеоси чиқди

 Каталог рақами SM-E426B бўлган Samsung Galaxy F42 5G смартфони энди Bluetooth SIG маълумотлар базасида ҳам «кўриниш берди». Мазкур ташкилот янги моделдан ташқари Galaxy A22 5G, Galaxy Buddy ҳамда Galaxy Wide 5 қурилмаларига битта сертификат берганига қараганда, кутилаётган смартфоннинг техник хусусиятлари ҳам Galaxy A22 5G моделиники каби бўлади.

Айтиш керакки, Galaxy A22 5G смартфони ўлчами 6,6 дюймлик, кадр янгиланиг частотаси 90 герцлик IPS-экранга эга. Унинг учталик камерасида бош камера 48 мегапикселлик, аккумулятори эса 5000 мА/соатлик. Samsung бу маҳсулотини MediaTek Dimensity 700 процессори базасида тайёрлаган ва 4–8 гигабайтлик тезкор, 64–128 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда сотяпти.

Galaxy F42 5G моделида ундан фарқли хотира модификациялари бўлиши ҳам мумкин. Кейинги ойларда Samsung ўрта нархли ва арзон смартфонларида батарея сиғимдорлигига катта аҳамият бермоқда. Шунга қараганда, янги қурилмада ҳам 6000 ёки ҳатто 7000 мА/соатлик аккумулятор қўлланишини кутиш мумкин. Унинг қадоқданоқ Android 11 операцион тизими билан тақдим этилишига эса шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!