Galaxy F52 5G сотувга чиқяпти: энг чаққон харидорларга совға бор!

  •   DiMaX
  •  719
  •  18.05.2021 15:01

Galaxy F52 5G сотувга чиқяпти: энг чаққон харидорларга совға бор!

Samsung компанияси Galaxy F52 5G русумли смартфон тайёрлаётгани яқиндагина маълум бўлган. Ҳали расмий намойиши бўлиб ўтмаган эса-да, биз унинг «жонли«жонли» суратлари ва айрим техник жиҳатларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Galaxy A22 5G ҳамда Galaxy A22 4G суратлари ва хусусиятлари чиқди

Сўнгги хабарларга кўра, Samsung Galaxy F52 5G смартфони учун 20 май санасидан Хитойда олдиндан буюртма очилади. Кейинги ойнинг бошида – 1–3 июнь кунлари унинг очиқ савдолари ҳам бошланади.

Қуйидаги расмий постерга кўра, илк харидорларга ҳадя сифатида ақлли тарози ҳам қўшиб беришади:

Айтиш керакки, Galaxy F52 5G модели ушбу сериянинг Хитойдаги илк вакили бўлади. Бунгача эса Galaxy F туркуми смартфонлари фақатгина Ҳиндистонда сотилиб келаётир.

Мазкур қурилманинг техник жиҳатлари Galaxy A52 5G моделиники билан бир хил бўлиб, мана бу тавсифимизда уларни батафсил баён этганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг ошкор сири: инсайдерлар аллақачон Galaxy A82 5G расмий видеосини ҳам тарқатишди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!