Galaxy F62 кутилганидан ҳам арзон нархда тўлиқ тақдим этилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4559
  •  15.02.2021 16:00

Galaxy F62 кутилганидан ҳам арзон нархда тўлиқ тақдим этилди! (+видео)

Samsung компанияси, ниҳоят, узоқ кутилган Galaxy F62 смартфонини тўлиқ тақдим этди. Техник жиҳатлари ва нархини таққослаб, унинг хит бўлишини тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung сайтига бирданига бешта янги – арзон ва ҳамёнбоп смартфонлар чиқди!

Samsung Galaxy F62 диагоналига 6,7 дюймлик, Super AMOLED+ матрицали, Infinity-O турига мансуб экранага эга. Full HD+ форматида тасвир узата олувчи дисплейнинг ҳимояси учун Gorilla Glass шишаси масъул. Аппарат платформаси ўрта тоифали смартфон учун қудратли – 7 нанометрлик тех-жараёнга асосланган, Galaxy Note 10 ҳамда Galaxy Note 10+ флагманларида қўлланган Exynos 9825 процессори процессордир. Самарадорликни таъминлашда унга 6 ёки 8 гигабайтлик тезкор хотира кўмакдош бўлади. Ҳар иккала вариантда ҳам смартфон доимий хотираси 128 гигабайтлик бўлиб, яна унинг корпусида microSD-карта слоти мавжуд.

Дисплей туйнугига 32 мегапикселлик селфи-камера жойланган, бош камера эса тўртталик бўлиб, асосий датчик 64 МПлик аниқликда. Квадрокамера жамланмасига яна 12 (ўта кенг бурчакли объективга эга) + 5 (макро) + 5 (саҳна чуқурлиги сенсори) мегапикселлик модуллар кирган. Смартфон бош камерадан ҳам, олд камерадан ҳам видео ёзиб ола билади.

Galaxy F62 бармоқ изи сканери корпусининг ён қиррасида жойлашган; Samsung уни яна LTE-модем, иккита SIM-карта слоти, Bluetooth 5.0 ва NFC адаптерлари, USB-C порти ҳамда стандарт қулоқчин тирқиши билан таъминлаган.

ЎҚИНГ: Ҳақиқий Samsung фанати бўлиш сизга қанчага тушади?

Бу камерофон ток сиғими 7000 мА/соатлик аккумулятори билан ҳам мақтана олади. Симсиз қувватлаш технологияси бўлмаса-да, симли усулда у 25 ваттлик қувват билан заряд олади. Шунчалик бақувват батареяси билан ҳам Galaxy F62 корпуси қалин эмас – атиги 9,5 миллиметр; вазни эса 218 грамм. Қурилма қадоғиданоқ One UI 3.1 интерфейси остидаги Android 11 операцион тизими билан тақдим этилмоқда.

Samsung Galaxy F62 намойиши Ҳиндистонда бўлиб ўтди ва у ерда 22 февралдан, яшил, кўк ва кул ранг (барчаси «лазерли градиент») корпусларда сотила бошлайди. Унинг тезкор хотираси 6 гигабайтлиги 330 долларга баҳоланган (олдинги хабарларда уни 340 доллардан бошланиши айтилган эди). Оперативкаси 8 гигабайтлик варианти учун эса 360 долларга тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп флагман – Galaxy S21 FE икки хилда чиқади: 4G-версияси янада арзон!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.