Galaxy Fold 2 рендерлари чиқди. Дизайн билан танишамиз

Galaxy Fold 2 рендерлари чиқди. Дизайн билан танишамиз

Қуйидаги постда тақдим қилинувчи расмлар миш-мишларга асосланган рендерлар бўлиб, улар Galaxy Fold 2 ҳақида янги маълумот бермайди. Рендерлар визуал ёрдамчи вазифасини бажариб, букламафоннинг иккинчи авлоди қандай кўринишга эга бўлиши ҳақида тушунча ҳосил қилишингизга ёрдам беради, холос.Расмлардан смартфон дизайни такомиллаштирилиб, иккиламчи дисплей каттароқ бўлиши, Galaxy S20'лардаги каби орқа камера модулидан фойдаланилиши ва селфи камера дизайни ҳам ўзгартирилишини кўриш мумкин.Galaxy Fold 2'да Galaxy Z Flip'даги ошиқ-мошиқдан фойдаланилгани сабаб, икки дисплейнинг букланиш нуқтасида очиқ қолган жой йўқлиги кўриниб турибди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20: ҳаммасига коронавирус сабабчими?