Galaxy Fold буклама смартфонини Samsung муддатидан аввал ва негадир яширин сота бошлади!

  •   DiMaX
  •  1295
  •  15.04.2019 16:05

Galaxy Fold буклама смартфонини Samsung муддатидан аввал ва негадир яширин сота бошлади!

Ўтган ҳафта Samsung компанияси инқилобий қурилмаси – Galaxy Fold учун АҚШ ҳудудида олдиндан буюртмалар ола бошлаганди. 1980 доллардан сотилаётган смартфоннинг биринчи партияси чекланган миқдорда бўлиб, тез тугаб қолган.

ЎҚИНГ: Galaxy Fold буклама смартфони илк бор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди. Лекин афсус...

Компаниядан изоҳ беришларича, Galaxy Fold учун талаб кутилганидан кўра каттароқ бўлган ва илк партия тезда сотиб тугатилган. Samsung кейинги партиянинг қачон келишини кейинроқ маълум қилишини айтган.

Лекин Galaxy Fold моделини аввалдан буюртма қилмасдан ва кутиб ўтирмасдан харид қилишнинг яширин йўли ҳам бор экан. XDA Developers ҳамжамияти дастурчиларидан бири Samsung’нинг сайтида шундай саҳифани топиб олди – у ерда тўғридан-тўғри харидни расмийлаштириш мумкин!

Мазкур саҳифа орқали T-Mobile ёки AT&T алоқа операторларидан бирини танлаш ҳамда ҳар ойда 82,5 доллар тўлаб бориш шарти билан 24 ойлик шартнома тузиш керак.

Манбага кўра, бу иккала операторнинг ҳар бирида тўрт ярим мингтадан Galaxy Fold мавжуд, яъни – биринчи партияда АҚШга бу моделдан жами тўққиз мингта олиб келинган.

T-Mobile компанияси аввалроқ ўз абонентларига Galaxy Fold етказиб беришни 25 апрелдан бошлашини айтганди. Европада эса жанубий кореяликларнинг буклама смартфони учун 26 апрель куни аввалдан буюртма ола бошлашади. Бевосита сотувлар бўлса 5 майдан бошланиши айтилган.

Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли русумлардаги Samsung телефонларини атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A20e – ҳамёнбоп туркумнинг энг ихчам, лекин «бели бақувват» вакили!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!