Galaxy J3 янги талқинда, “кучайиб” сотувга чиқади

Galaxy J3 янги талқинда, “кучайиб” сотувга чиқади

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси android смартфонлар орасида арзонлиги билан танилган “Galaxy J” оиласига кирувчи смартфон моделларини замонавий жиҳатлар билан бойитиб, бозорга қайта чиқармоқда. Жумладан, бир фурсат аввал туркумнинг энг кичик талқини Galaxy J3 янгиланган талқинда коммуникация маъмуриятининг коммиссиясидан гувоҳнома олгани маълум бўлди.

Смартфон 5 дюймли HD-дисплей (1280 х 720 пикселли), 2400 мА соат аккумулятор, 12 мегапикселли бош, 5 Мп олд камерага эга бўлади. Камераларнинг аввалги смартфон модулларидан сезиларли даражада яхшилангани айтилмоқда. Galaxy J3 (2016) 8 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли олд камерага эга эди. Шунингдек, унинг Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлаши ҳам аҳамиятли жиҳат.

Galaxy J3 (2016)

Galaxy J3 (2017) 2016 йилда тақдим қилинган, 4G LTE алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган, частота тезлиги 1,4 ГГц бўлган 4 ядроли Exynos 7570 процессорида ишлайди. Унинг платформаси учун 2 ГБ тезкор ҳамда 16 ГБ доимий хотира танланган. Девайсда microSD хотира бўлмачаси ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 10 май ҳолатида Тошкент шаҳридаги “Малика” савдо мажмуасида Galaxy J3’нинг аввалги — 2016 йилги талқини 965 минг сўмдан сотилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!