Galaxy J5 (2017): яхши сотилаётган Samsung‘нинг сири нимада?

Galaxy J5 (2017): яхши сотилаётган Samsung‘нинг сири нимада?

"Samsung Galaxy J" туркумининг "олтин ўрталиги"даги смартфон — Samsung Galaxy J5 2017 йилда қайта "туғилди". Бу гал унга тўлиқ металл "либос", яъни корпус ҳадя қилинган. Орқа панелдаги антенна учун пластик улоқларни эса дизайнерлар усталик билан яширишга уринишган. Олд панелдаги бош тугмага бармоқ излари сканери ўрнатилгани кўпчилик учун қувонарли янгилик бўлди. Металл корпус қалинлиги 8 мм. Смартфон 160 грамм тош босади.


 

5,2 дюймли SuperAMOLED экраннинг HD (1280x720 пикселли) экранга эгалиги бир оз ёқмаслиги мумкин. Бироқ, унинг SuperAMOLED матрица технологиясига эгалиги бу айбини ювади. Ҳарқалай, экран борасида унинг "жигари" бўлмиш Galaxy J3'дан устунлигини пайқаш мумкин. Айниқса, дисплейнинг 2.5D эффектига эга ҳимоя шишаси билан қоплангани диққатга сазовор. Айниқса, PenTile эффектида тасвир анча юмшоқлашади ва матрицадаги субпикселлар ёрқинлашади. Тасвир экран марказида ҳам, бурчакларда ҳам — яхши; ёрқинлик даражаси ўртача ва экран қуёш нурлари остида у қадар шошиб қолмайди.


 

Тезкор ишлаши хурсанд қилади

Бир оз аввал J3 (2017) смартфонидаги самарадорликдан шикоят қилган эдик. Бироқ, ишлаб чиқарувчи Galaxy J5'нинг ундан деярли 100 доллар қиммат эканини ҳисобга олиб, процессорни инсоф билан қўйибди: платформа самарадорлиги супер демаймиз-ку, лекин яхши: узилиш ва қотиб қолишлар онда-сонда кўзга ташланади, иловалар "осилиб қолиши" мумкин. Шу билан бирга, Galaxy J5 сал қийинроқ вазифага дуч келса, бир оз қизиб ҳам кетади. Балки, операцион тизимни яхшилаш орқали ишлаб чиқарувчи бу муаммониям ҳал қилса ажаб эмас. 

J5 2016 Qualcomm Snapdragon 410 платформасида ишлаган бўлса, 2017 йилдаги модел учун Samsung Exynos Octa 7870 чипи танланган. J7 2016 смартфони ҳам худди шу чипда фаолият кўрсатади. Оператив ҳамда доимий хотирада ўзгариш йўқ — 2 ва 16 ГБ. Аммо, яхши томони гаджетда бир вақтнинг ўзида 2 та NanoSIM ҳамда 1 та хотира флешкасини ўрнатиш мумкин.

 

Аккумуляторнинг узоққа етиши фойдаланувчи учун қувончли 

Galaxy J5 аккумулятори — 3000 мА соат электр сиғимига эга "қувват тоши". Яъни, сиғими аввалги йилги моделдан 100 мА соат кам. Шунга қарамасданқувватнинг узоққа чидаши ҳам ошган. Тўлиқ қувватлаб гаджетни 13 соат ишлатса бўлади. Шунингдек, бу қувват 6 соат ўйин ўйнаш ёки шунча пайт видео томоша қилиш мумкин. Ҳамёнбоп смарфтонлар орасида Samsung'нинг аксарият рақиблари бу борада "ер тишлаб" қолишади. Samsung — қуввати узоққа етадиган смартфонлар яратишда яққол пешқадам. Бунинг бош сабаби -- SuperAMOLED-экран.

 

Алоқа қилиш учун имкониятлар тўкис 

Смартфон тезкорлигини ўлчашда Speedtest ресурсида Galaxy J5'нинг маълумотларни узатиш тезлиги секундига 11,33 мегабитни ташкил қилган. Бу унинг "укаси" бўлмиш J3 (2017)дан 2 баробар юқори дегани. Бу яхши натижа. Мисол учун,  жаҳоннинг энг тезкор смартфонларидан бири бўлган iPhone 7 Plus секундига 13,44 мегабит ҳажмидаги маълумот алмаша олади. Демак, J5'нинг мобил маълумотлар билан ишлашида муаммо йўқ. Шунингдек, смартфон навигацион сунъий йўлдош тизимига 20 секундда уланади.

J5 2017 2 диапазонли Wi-Fi модулини қўллаб-қувватлайди, смартфонда бармоқ излари сканери билан бирга, замонавий NFC модули ҳам пайдо бўлди, шунингдек девайс MST алоқа технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Бу эса у орқали электрон тўловларни тўлаш мумкин бўлди. Шу тахлит, бу смартфон имкониятларига кўра Galaxy A/S туркумидаги "қариндошлари"дан фарқ қилмайди.


Смартфон Android 7.0 операцион тизими бошқарувида ишлайди. Бу прошивка кўринишидан компания флагманларини эслатади. Бироқ, функциялар сони чекланган.


Камеранинг суратга олиши -- қойилмақом!

Galaxy J5 камераси сифат борасида биз кечагина кўрган J3'нинг сенсорларидан анча кучли. Жумладан, ранг-тус бериш нисбатан табиий ва суратга олиш суръати тезкор.

Селфи-камера учун 13 мегапикселли илғор сенсор танланган. Бу олд камера Samsung Galaxy J5'га ёрқин ва аниқ-тиниқ селфилар олишга ёрдам беради. Ҳаттоки, ёруғлик паст шароитда. Боиси, бу олд камера  ҳам LED-фоточақноққа, шунингдек илғор F/1.9 ҳажмли ёруғлик линзасига эга. Янги PALM Selfie функцияси битта ишора билан, яъни камерага кафтни кўрсатиш орқали фотосурат олиш имконини беради.

13 мегапикселли бош камера корпус ичига жойланган, яъни датчик бўртиб чиқмаган. Бош камера апертураси янада илғор -- F/1.7. Бу эса ёруғлик паст шароитда ҳам яхши сурта олишга ёрдам беради. Умуман олганда, Galaxy J5 (2017) сураткашликка ишқибозлра учун чинакам технологик топилма.

 

Қуйдаги суратларга кўра камера имкониятларига холис баҳо беринг:

 



Овоз сифати янада яхшиланган

J3 (2017) билан солиштириб кўрганда, J5 смартфонидаги басларнинг саси ошган, овоз баландлашган. Овоз сифати — яхши. Тўғри, динамик битта, стерео эмас. Аудио қулоқчинларда эса овоз деталларга бой ва сифатли. Бу борада ўзидан юқори бўлган J7 гаджетидаги сифат билан беллаша олади. 

 

Terabayt фикри

Халқаро смартфон бозорида ўртача 300 АҚШ долларидан сотилаётган Samsung Galaxy J5 (2017) қувватдорлиги билан фойдаланувчига мақбул келади. Шунингдек, гаджетнинг жозибадор дизайни ҳам ўзига хос. 

Яна бир томони борки, унинг нархига бугунги кунда хитойлик ишлаб чиқарувчилар Full HD экран ва нисбатан кучлироқ процессорларга эга смартфонларни ваъда қилишмоқда. 

Ёки, 50-60 АҚШ доллари қўшиб, сифатли экран ва кучли чипга эга Galaxy J7 харид қилиш мумкин. Шунингдек, бир оз қимматроқ Galaxy A5 (2017) ҳам ёмон смартфон эмас. 

Бошқа бренддаги рақибларга диққат қилсак, рақиблар етарлича: камера сифати ва экрани илғор бўлган ASUS ZenFone 3, Honor 8 Lite ёки Huawei Nova, металлдан тайёрланган, баъзи жиҳатлари кучли Nokia 5. 

Айни пайтда Samsung Galaxy J5 (2017)'нинг Ўзбекистон смартфон бозоридаги энг катта рақиби – 300 доллардан сал қимматроқ турадиган Mi 5s флагманидир.  

Samsung Galaxy J5 ҳам оиладошлари каби, SuperAMOLED-экрани ҳамда Samsung деган бренд тамғаси билан мақтана олади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

asaxiy.uz 2.4 млн сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!