Galaxy J5/J7 (2017): ромсиз дизайнли смартфонлар суратлари, жиҳатлари

Galaxy J5/J7 (2017): ромсиз дизайнли смартфонлар суратлари, жиҳатлари

Инсайдерлар томонидан Samsung Galaxy J5 (2017) ҳамда Galaxy J7 (2017) смартфонларининг илк рендер суратлари эълон қилинди. Унга кўра, смартфонлар тамоман янгича дизайнда ишлаб чиқарилмоқда.

Орқа томондан бу галги Samsung смартфонларида янгича кўриниш акс этиб турибди. Энди орқа қисмдаги металл панелнинг остки ва устки қисмидаги антеннага улоқлари U-шаклида жойлаштирилган. Бу қайсидир маънода эстетик жиҳатдан жозибадор.

Galaxy J5 (2017) ва J7 (2017) смартфонларининг камера атрофида ҳам ўзгариш кузатилади. Жумладан, камера ва фоточақноқ аввалгидан фарқли равишда, тиккасига жойлаштирилган. Смарфтон дизайнидаги яна бир муҳим ўзгариш — экран атрофидаги ром деярли билинмас дизайнда ишланган.

Samsung Galaxy J5 2017 смартфони 5.2 дюймли, HD (1280 x 720 пикселли) SuperAMOLED дисплей, 1.5 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Samsung Exynos 7870 процессори, Mali-T830 видеокартаси, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира, 13 мегапикселли олд ва худди шу пикселга эга орқа камера, олд панелдаги бош тугмага жорий қилинган бармоқ излари сканери, 3000 мА соат сиғимли аккумуляторга эга.

Galaxy J7 2017 смартфони эса 5.5 дюймли Full HD дисплей, 1.5 Ггц частота тезлигида ишлайдиган 8 ядроли Samsung Exynos 7870 процессори, 3 гигабайтли тезкор ва 16 гигабайтли доимий ички хотира, 13 мегапикселли олд ва бош камера, 3600 мА соат сиғимли аккумуляторга эга. Смартфон Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Июнда сотувга чиқарилиши кутилаётган Galaxy J7 (2017)’нинг $350, Samsung Galaxy J5 (2017)’нинг $300 долларга баҳоланиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!