Galaxy J7 Duo расман тақдим қилинди

Galaxy J7 Duo расман тақдим қилинди

Samsung бугун расман янги смартфон моделини тақдим қилди. Samsung Galaxy J7 Duo қўш сенсорли бош камераси ва HD дисплейи, ҳамёнбоп нархи билан аҳамиятга эга.

5.5 дюймли (1280 x 720 пикселли) HD Super AMOLED дислей 2.5D шаклидаги қайрилма ёнли ҳимоя шишаси билан қоплаб олинган.

8 ядроли Exynos 7 процессорининг частота тезлиги 1.6 Ггц, яъни ўртача. Смартфонга 4 гигабайтли тезкор ва 32 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган.

Камера масаласида Samsung Galaxy J7 Duo қўш объективли бош камераси билан мақтана олади: 13 мегапикселли + 5 мегапикселли датчикларнинг ёруғлик тақсимлайдиган линзаси f/1.9 стандартли. Олд камера эса 8 мегапиксел аниқлигидаги сурат олади.

Смартфон куч-қувватига ток сиғими 3 000 мА соат сиғимли аккумулятор масъул.

Техник жиҳатлар:
Экран: 5.5 дюймли (1280 x 720 пиксел) HD Super AMOLED 2.5D шишаси ётқизилган;
Процессор: 1.6 Ггц тезлигида ишлайдиган Exynos 7;
Хотира: 4 Гб тезкор ва 32 Гб доимий, micro SD орқали 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Операцион тизим: Android 8.0 (Oreo);
SIM-карта: қўшалоқ;
Камера: бош камера - LED фоточақноқли 13+5 Мп сенсорлар, олд камера - LED фоточақноқли 8 Мп сиғимли;
Бармоқ изи сканери: бор;
Аудио туйнук: 3.5 мм;
FM Radio: бор;
Ўлчамлари: 153.5 x 77.2 x 8.2мм, вазни: 174 грамм;
Алоқа: 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2.4GHz + 5GHz), VHT80, Bluetooth 4.2, GPS;
Аккумулятор: 3000 мА соат, ажраладиган.

Samsung Galaxy J7 Duo қора ва тилла ранг корпусларда ишлаб чиқарилади. Смартфон 12 апрелдан 260 АҚШ доллари баҳосида Ҳиндистонда сотувга чиқарилади.

Galaxy J7 Duo "J" туркумида муҳим ўзгаришни бошлаб берди. Хусусан, қўш сенсорли бош камера фойдаланувчиларга таассуротли суратлар олиш имконини беради.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!