Galaxy M ҳамда Galaxy A туркумининг олтита моделида ишкал – «Hard reset» ҳам иш бермаяпти!

  •   DiMaX
  •  1277
  •  22.06.2021 09:45

Galaxy M ҳамда Galaxy A туркумининг олтита моделида ишкал – «Hard reset» ҳам иш бермаяпти!

Ҳиндистондаги айрим Samsung смартфонлари фойдаланувчилари ўз қурилмаларининг носоз ишлай бошлаганидан шикоят қилишмоқда. Гаджетлар кутилмаганда қотиб қолиши, ўз-ўзидан ўчиб-ёниши каби ҳолатлар кузатилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!

Samsung ҳозирча бу вазият юзасидан бирор расмий изоҳ бергани йўқ. Муаммоли смартфонларнинг аксарияти 10 нанометрлик Exynos 9611 процессори, фақат Galaxy A50 модели Exynos 9610 чипсети базасига қурилган.

Муаммолар қуйидаги моделларда учрамоқда:

  1. Samsung Galaxy M30s
  2. Samsung Galaxy M31
  3. Samsung Galaxy M31s
  4. Samsung Galaxy A50
  5. Samsung Galaxy A50s
  6. Samsung Galaxy A51

Энг ёмони – смартфонларни дастлабки созламаларга қайтариш – «Hard reset» усули ҳам фойда бермаяпти. Мазкур ҳолат юзасидан Samsung сервис марказларига мурожаат этилганида, смартфонларнинг она платасини алмаштириб беришни таклиф қилишяпти. Кафолатли қурилмалар учун бу хизмат бепул тақдим этилади, кафолати бўлмаган девайслар учун эса ўртача 6000 рупий (тахминан 81 АҚШ доллари) миқдорида тўлов қилишга тўғри келади.

Дарвоқе, Samsung компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатли сервис марказларининг рўйхати ҳамда у ерларда кафолат бўйича қандай хизматлар бепул кўрсатилиши ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!