Galaxy M сериясидаги илк 5G-смартфон ҳатто Galaxy A32 моделидан ҳам арзон чиқади!

  •   DiMaX
  •  1364
  •  13.04.2021 11:52

Galaxy M сериясидаги илк 5G-смартфон ҳатто Galaxy A32 моделидан ҳам арзон чиқади!

Samsung яқинда ўзининг Galaxy M42 (ёки Galaxy M42 5G) смартфонини Geekbench сервисида текшириб кўрган. Кеча эса унга бағишлаб тайёрланган биринчи тизер ҳам интернетга чиққан, демак – унинг тақдимоти яқин.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил март)

IANS нашри энди Galaxy M42 5G смартфонининг сотувга чиқиш вақти ва нархи ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Samsung бу гаджетини тез орада расман намойиш этиб, шу ойнинг охиридаёқ Ҳиндистон бозорига чиқаради.

Хабарга кўра, Galaxy M42 учун компания 20 000 дан то 25 000 рупийгача оралиқда нарх белгилайди, бу эса тахминан 266–330 АҚШ долларига тенг келади. Яъни, ушбу модел жанубий кореялик гигантнинг энг арзон 5G-смартфони бўлади.

Таққослаш учун келтириб ўтсак: ҳозирда бу компаниянинг бешинчи авлод уяли алоқа стандартида ишлай олувчи энг арзон смартфони Galaxy A32 5G бўлиб турибди. Шу йилнинг 13 январида тақдим этилган бу девайсни Европада ҳозир 332 доллардан бошланувчи нархларда сотишмоқда.

Аввалроқ сизиб чиққан маълумотларга кўра, Galaxy M42 смартфони Galaxy A42 моделига жуда ўхшаш ёки унинг айнан клони бўлади. Унинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан эса мана бу мақоламизда тўлиқ танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!