Galaxy M туркумида янги смартфон: 6000 mAh аккумулятор ва Exynos 9611 чипли! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1982
  •  07.11.2020 16:04

Galaxy M туркумида янги смартфон: 6000 mAh аккумулятор ва Exynos 9611 чипли! (+видео)

Samsung корпорацияси 18 март куни «Ваттомонстр» лақабли Galaxy M21 смартфонини кутилганидан ҳам арзон нархда намойиш қилган эди. Кейинроқ эса унинг Россия бозорига мўлжалланган версиясини контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини берувчи NFC чипи билан чиқарган.

ЎҚИНГ: Samsung 7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга навбатдаги смартфони устида ишламоқда

Компания энди унинг янгиланган талқини – Samsung Galaxy M21s моделини тақдим этди. Бу икки гаджетнинг ўзаро фарқларини қуйидаги видеода солиштириб кўрсатишган:

Янги смартфоннинг корпуси ўлчамлари 159,2х75,1х8,9 миллиметрга тенг, вазни эса 191 грамм келади. Экрани диагоналига 6,4 дюймлик бўлиб, томонлари ўзаро 19,5:9 нисбатда. S-AMOLED матрицали дисплей Infinity-U турига мансуб (томчисимон кемтикли), тасвир аниқлиги эса FullHD+ форматида, яъни 1080х2340 пикселлик.

Samsung Galaxy M21s селфи ишқибозларига ёқса керак: олд камера датчиги 32 мегапикселлик бўлиб, диафрагмаси F/2,0 бирликка тенг. Бош камераси эса учта (64, 8 ва 2 МПлик) модулни ўз ичига олган.

Galaxy M21s техник таъминоти асосини Exynos 9611 процессори ташкил этади. Samsung уни 4/64 гигабайтлик хотира билан таъминлаган ва MicroSD-карта слоти ҳам ўрнатган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил октябрь)

Бу қурилма анча «бели бақувват» – батареясининг ток сиғими 6000 мА/соатга тенг; у 15 ваттлик тезкор қувватлана олади. Смартфон One UI график қобиғи остидаги Android 10 операцион тизими билан чиқарилган.

Galaxy M21s корпусида 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши, USB-C порти ва орқа панелида бармоқ изи сканери мавжуд. Симсиз интерфейслардан эса 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 5.0 ҳамда GPS модуллари қўлланган.

Samsung бу смартфони учун Ҳиндистон бозорида 275 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилаган.

ЎҚИНГ: Ўз нархи доирасида энг зўр смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2020 йил октябрь)