Galaxy M01 намойиш этилиб, сотувга ҳам чиқди – Redmi ва Realme арзон смартфонларига Samsung жавоби! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1223
  •  02.06.2020 15:49

Galaxy M01 намойиш этилиб, сотувга ҳам чиқди – Redmi ва Realme арзон смартфонларига Samsung жавоби! (+видео)

Samsung куни кеча Galaxy M01 моделининг хусусиятларини Россиядаги расмий сайтига чиқарган эди. Энди эса компания Ҳиндистонда унинг тақдимотини ўтказиб, Россиядаги нархини ҳам маълум қилди.

ЎҚИНГ: Энг арзон Samsung смартфони – Galaxy M01 ҳақида Geekbench хушхабар берди!

Galaxy M01 учун Ҳиндистонда 8,999 рупий миқдорида нарх белгиланган, бу эса тахминан 120 АҚШ долларига тўғри келади. Интернетда аллақачон уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрсатилган видеолари ҳам пайдо бўлди:

Россияда бўлса Galaxy M01 моделини 8990 рублдан сотишяпти, бу эса Ҳиндистондагидан сал қимматроқ – тахминан 130 долларга тўғри келади. Мазкур мамлакатда уни фақат кўк рангли корпусда, 3/32 гигабайтлик тезкор/ички хотирали вариантда таклиф этишади.

Айтиш керакки, Samsung мазкур модели билан хитойликларнинг Redmi ҳамда Realme сингари арзончи брендлар смартфонларига қарши рақобатга киришмоқда. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Samsung ҳатто Galaxy M01’дан ҳам арзон яна битта смартфон тайёрлади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!