Galaxy M01 хусусиятлари ва нархи эълон қилинди: Redmi 8A ва Realme C3 кушандаси!

  •   DiMaX
  •  2414
  •  26.05.2020 10:05

Galaxy M01 хусусиятлари ва нархи эълон қилинди: Redmi 8A ва Realme C3 кушандаси!

Samsung компанияси янгиланган Galaxy M туркумининг энг арзон вакили – Galaxy M01 моделини тақдим этиб улгурмади. Лекин ушбу смартфонни аввалроқ Geekbench сервисида текшириб кўришган эди. Яна...

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy M01 хусусиятлари сизга ҳам ёқади!

91mobiles ресурси аллақачон Samsung Galaxy M01 ҳақида «ритейлдаги манбалардан эксклюзив маълумот» олиб улгурди. Унга кўра, мазкур арзон смартфонни Ҳиндистонда, бошқа баъзи ҳудудларда аллақачон сотилаётган Galaxy M11 билан бирга тақдим этилади. Манбалар ҳатто Galaxy M01 нархини ҳам айтишган – Samsung уни 132 доллардан камроққа баҳоламоқда.

Инсайдерларга кўра, Samsung ушбу модели билан хитойликларнинг ўта арзон Realme C3 (Narzo 10A) ҳамда Redmi 8A смартфонларига рақобатга киришмоқчи.

Samsung Galaxy M01 диагоналига 5,71 дюймлик TFT-экран билан жиҳозлайди, дисплейнинг тасвир аниқлиги эса HD+ форматида (720х1560 пикселлик) бўлади. Смартфоннинг «электрон юраги» – Snapdragon 439 процессори, тезкор/ички хотираси эса тегишлича 3/32 гигабайтлик.

Кутилаётган қурилманинг бош камераси қўшалоқ – 13 + 2 мегапикселлик, олд камераси эса 5 мегапикселлик бўлади. Унинг 4000 мА/соатлик аккумулятори 5 ваттлик стандарт зарядланади. Galaxy M01 моделида бармоқ изи сканери кўзда тутилмаган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг навбатдаги арзон смартфонлари – Galaxy M51 ҳамда M31s ҳақида хушхабарлар бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.