Galaxy M10s'нинг фойдаланувчи қўлланмаси пайдо бўлди

Galaxy M10s'нинг фойдаланувчи қўлланмаси пайдо бўлди

Galaxy M10s'нинг фойдаланувчи йўриқномаси Samsung Ҳиндистон веб-сайтида пайдо бўлди. Бу эса гаджетнинг тақдимоти шу кунларда бўлишидан дарак беради. Шу ҳафта Galaxy A50s Ҳиндистонда тақдим қилиниши керак, Galaxy M30s эса шундан бир ҳафта ўтиб намойиш қилинади. Афтидан, Galaxy M10s билан ҳам икки смартфондан сўнг кўп ўтмай танишамиз.

Номидан ҳам кўриниб турибганидек, Galaxy M10s M10'нинг такомиллаштирилган талқини бўлади. Икки қурилма ўртасидаги асосий фарқ уларнинг ички жиҳатларида бўлиб, M10s Exynos 7904, M10 эса Exynos 7870'да ишлайди. 7904'нинг бир жуфт CPU ядроси юқори даражада ишласа, 7870 фақат самарадорликка ихтисослашган. Ҳар икки смартфон 32ГБ ҳажмли ички ва 3ГБ оператив хотирага эга бўлади. Смартфон қадоқдан Android 9 Pie'да ишлайди, кейинчалик Android 10'га ҳам янгиланади.

Фойдаланувчи қўлланмасида кўрсатиб ўтилганидек, M10s'да USB Type-C бўлади (M10'да эса microUSB порт). Лекин бундан бошқа янги жиҳатлар кўрсатилмаган. Қурилма қўшкамера модули, орқа панелга ўрнатилган бармоқ изи сканери ва 3.5мм аудио жекка ҳам эга. Бир кун келиб Samsung қулоқчинлар учун тирқишни ҳамёнбоп смартфонларидан ҳам олиб ташлайди, лекин бу яқин фурсатларда амалга ошадиган кўринамйди. M10'нинг аккумулятор сиғими 3 500 мА/соат бўлса, M10s'га кучли процессорига мос 4 000 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган. 

Galaxy M10s қанча туриши ва қачон сотувга чиқиши ҳозирча ноаниқ. Лекин тақдимот ўзини узоқ куттириб қўймаслиги аниқ. Тафсилотлар учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Samsung расман Galaxy A10s, A20s, A30s ва A50s нархларини айтди: атиги 150 доллардан бошланади!