Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

  •   DiMaX
  •  1735
  •  07.02.2019 12:06

Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

Xiaomi компаниясининг яқинда тақдим этилиб, Хитойда сотила бошлаган Redmi Note 7 смартфони жуда яхши сотиляпти. Samsung ҳам унга қарши курашиш учун Galaxy M туркумида иккита ҳамёнбоп смартфон намойиш этиб, куни кеча бозорга чиқарган ва биз уларнинг нархлари билан таништирганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi Note 7 рекламасида Galaxy M10 ва M20’ни масхара қилди

Xiaomi компаниясининг Ҳиндистон бўлинмаси кеча яна Samsung устидан кулди. Унинг расмий Twitter-аккаунтида эълон қилинган постда Redmi Note 7 ҳамда куни кеча савдога чиқарилган Galaxy M20 смартфонлари ўзаро таққосланган.

Кўриб турганингиздек, бу ерда иккала смартфоннинг AnTuTu сервисидаги кўрсаткичлари ўзаро солиштирилган. Мазкур бенчмаркда Qualcomm Snapdragon 660 чипли Redmi Note 7 модели 143 минг балл олган бўлса, Exynos 7904 процессорли Galaxy M20 кўрсаткичи атиги 123 минг очкодан ошган, холос.

ЎҚИНГ: ТОП-10: энг кучли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил февраль)

Айтиш керакки, Samsung Galaxy M20 смартфонининг 3/32 гигабайтлик хотирага эга варианти Ҳиндистонда 153 доллардан бошланувчи нархларда сотилмоқда. Redmi Note 7 эса бу мамлакатда ҳали март ойидан сотила бошлаши кутиляпти. Хитойда унинг 3/32 гигабайтлик талқини нархи 147 доллардан бошланади. Арзон бўлса-да, у 48 мегапикселлик бош камерага эга, жанубий кореяликларнинг ҳамёнбоп смартфони эса камера имкониятлари билан мақтана олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимиздан айрим Samsung смартфонларини 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш, Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони бор. Redmi Note 7 моделини эса ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га қарши кураш: Samsung энди 118 доллардан бошланувчи Galaxy A смартфонларини чиқаряпти!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.