Galaxy M30s тақдим этилди: энг сиғимдор батареяли арзон Samsung смартфони

  •   DiMaX
  •  5052
  •  18.09.2019 17:41

Galaxy M30s тақдим этилди: энг сиғимдор батареяли арзон Samsung смартфони

Samsung компанияси бугун – 18 сентябрь куни Ҳиндистонда ўзининг навбатдаги – Galaxy M30s моделини намойиш қилди. У жорий йилнинг йилнинг февраль ойида тақдим этилган Galaxy M30 смартфонининг янада яхшиланган версиясидир.

ЎҚИНГ: Galaxy A20s намойиш куни, нарх ва жиҳатларини айтаётиб, Samsung бир нарсада янглишди

Samsung Galaxy M30s диагоналига 6.4 дюймлик, томчисимон кемтикли Super AMOLED-дисплейга эга, унинг тасвир аниқлиги эса FHD+ форматида.

Смартфонга компания ўзининг саккиз ядроли Exynos 9611 процессорини ўрнатган. Смартфон тезкор хотираси 4 ва 6, доимий хотираси эса 64 ва 128 гигабайтли вариантларда таклиф этилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note 10 ва Note 10+'лар Wi-Fi 6 сертификатига эга дунёдаги илк смартфон!

Ушбу қурилманинг асосий ўзига хослиги – нақ 6000 мА/соатлик аккумуляторидир. USB Type-C порти орқали уни 15 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлаш мумкин.

Шунингдек, Galaxy M30s учталик камераси билан ҳам мақтана олади, тағин уларнинг асосийси 48 мегапикселлик сенсор! Иккинчи – 8 МПлик сенсорга кенг бурчакли объектив ҳамроҳлик қилади, учинчи – 5 мегапикселлиги эса саҳна чуқурлигини аниқловчи датчикдир. Бош камера Super Slow-mo, Super Steady, Hyperlapse функцияларига ҳамда 4K форматида видео ёзиш имконига эга.

Samsung селфи ихлосмандларини ҳам хафа қилмаган – 16 мегапикселлик олд камераси бор.

Galaxy M30s моделида бармоқ изи сканери экран остига эмас, балки анъанавий тарзда орқа панелга жойланган. Смартфон One UI 1.5 график қобиғи остидаги Android 9 Pie тизимига эга, NFC модули ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Йирик смартфон бозорида Samsung аллақачон учинчи ўринда. Ундан зўрлари кимлар?

Samsung ушбу девайсини 29 сентябрдан Ҳиндистонда сота бошлайди, нархи эса хотира ҳажмига кўра 195 ҳамда 240 АҚШ долларига тенг. Galaxy M30s уч хил – қора, оқ ва мовий (Opal Black, Pearl White, Sapphire Blue) ранглардаги корпусларда таклиф этилмоқда.

Бу моделнинг бизга қачон ва қандай нархда етиб келиши ҳозирча номаълум. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса аллақачон глобал бозорга чиқарилган ҳар хил Samsung телефонларини 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг янги смартфони икки ярим бараварга қиммат – салкам 5000 доллардан сотиляпти!

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!