Galaxy M32 намойишидан олдин ёқиб, ишлатиб кўрсатилган анбоксинг видеоси чиқди

  •   DiMaX
  •  1371
  •  17.06.2021 09:41

Galaxy M32 намойишидан олдин ёқиб, ишлатиб кўрсатилган анбоксинг видеоси чиқди

Samsung компанияси Galaxy M32 русумли янги моделини апрелдаёқ Geekbenchсервисида текшириб кўрган эди. Ўшанда унинг айрим техник хусусиятлари ошкор этилган, лекин етакчи смартфонсоз ҳануз мазкур гаджетини тақдим қилганича йўқ. Куни кеча маълум бўлишича...

ЎҚИНГ: Навбатдаги Samsung «автономлик монстри»нинг ожиз нуқтаси – айнан аккумуляторида!

Куни кеча квадрокамерали Samsung Galaxy M32 моделининг биринчи расмий суратлари чиққан эди. Энди эса мазкур «автономлик монстри» илк анбоксинг видеосини ҳам тарқатишди.

Лавҳадан кўришимиз мумкинки, унинг қадоғида смартфондан ташқари фойдаланувчи қўланмаси, қувватлаш адаптери ва кабели мавжуд:

Galaxy M32 смартфони MediaTek Helio G85 процессорига, 4 ёки 6 гигабайтлик тезкор, 64 ёхуд 128 ГБлик доимий хотирага эга бўлиши айтилмоқда. Samsung уни 21 июнь куни Ҳиндистонда тақдим этади.

ЎҚИНГ: Galaxy S22’лар ҳақидаги бу маълумотлар Samsung фанатларини хурсанд қилмайди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.