Galaxy M41 ўрнига Samsung иккита арзон смартфон чиқаради

  •   DiMaX
  •  2706
  •  29.09.2020 08:58

Galaxy M41 ўрнига Samsung иккита арзон смартфон чиқаради

Samsung арзон смартфонлар туркумида Galaxy M41 моделини тайёрлаб, негадир охирида ундан воз кечган эди. Унинг ўрнига чиққан Galaxy M51 эса компаниянинг энг сиғимдор аккумуляторга эга телефони бўлди.

ЎҚИНГ: Galaxy A72 – пентакамерали илк Samsung смартфони

Инсайдерлар хабарига кўра, жанубий кореялик гигант энди Galaxy M сериясида яна иккита смартфонини тайёрламоқда ва улар шу йилнинг охиригача намойиш этилади. Булардан биринчиси Galaxy M42 модели бўлиб, унинг каталог рақами SM-M425F эканлиги айтилмоқда. Арзон туркумга мансуб бўлса-да, компания уни 128 гигбайтлик доимий хотира билн таъминлайди.

Samsung тайёрлаётган иккинчи арзон смартфон эса Galaxy M12s деб номланади. Каталог рақами SM-M127F бўлган бу гаджетнинг техник хусусиятлари ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ. Лекин, номланишига қараганда, у жорий йилда мазкур туркумнинг энг арзон вакили бўлади ва техник характеристикаси ҳам шунга яраша «бундайроқ» бўлиши аниқ.

Ҳозирда ишлаб чиқарувчи янги – Galaxy F туркумида арзон камерофонлар туркумига асос солган. Мазкур сериянинг биринчи вакили – Galaxy F41 моделининг расмий намойиш санасини компания куни кеча эълон қилган. Биз эса тақдимотдан олдин ҳатто унинг анбоксинг видеосини ҳам эълон қилганмиз. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: Энг антиқа анбоксинг: Сув тубида Galaxy S20 FE қадоғини очиб, ўзини ишлатиб кўрсатишди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!