Galaxy M42 5G сурати ва тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  468
  •  16.04.2021 13:57

Galaxy M42 5G сурати ва тақдимот кунини Samsung расман эълон қилди

Яқинда Samsung ўзининг Galaxy M42 (ёки Galaxy M42 5G) смартфонини Geekbench сервисида текшириб кўрган. Куни кеча эса унга бағишлаб тайёрланган биринчи тизер ҳам интернетга чиққан эди, шунингдек...

ЎҚИНГ: Galaxy M сериясидаги илк 5G-смартфон ҳатто Galaxy A32 моделидан ҳам арзон чиқади!

Ишлаб чиқарувчи Galaxy M42 смартфонига бағишлаб тайёрланган биринчи реклама постерини эълон қилди. Унда мазкур туркумнинг 5G тармоғини қўлловчи илк вакили ташқи кўриниши ҳам, тақдимот санаси ҳам акс эттирилган.

Шундай қилиб, Galaxy M42 5G моделининг намойиши 28 апрель куни Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Расмий суратига қараганда, Samsung ушбу девайсини олд камера учун томчисимон кемтикли дисплей ҳамда квадрокамера билан жиҳозлаган.

Компания Galaxy M42 смартфонининг техник хусусиятларини айтмаяпти, лекин бу борадаги маълумотлар аввалроқ сизиб чиққан. Уларга кўра, мазкур қурилма Galaxy A42 моделига жуда ўхшаш ёки унинг айнан клони бўлади. Унинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан эса мана бу мақоламизда тўлиқ танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Тўрт йиллик Samsung смартфонларига ҳам энди Android 11 ўрнатиш мумкин!