Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

  •   DiMaX
  •  6051
  •  13.05.2020 10:03

Galaxy M51 ва Galaxy M31s арзон смартфонлари ҳам флагманча хусусиятга эга бўляпти

Samsung компанияси янги авлод арзон смартфонлар туркуми – Galaxy M сериясининг бир нечта вакилини тақдим этган. Улр одатда Ҳиндистонда намойиш қилиниб, айримлари сўнг бошқа бозорларга ҳам чиқариляпти.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг энг арзон смартфони – Galaxy M01 хусусиятлари сизга ҳам ёқади!

Жанубий кореялик техногигант яна «Филлар ўлкаси»даги бозор учун иккита арзон смартфон тайёрлаяпти. Модел рақамлари SM-M515F ва SM-M317F бўлган ушбу девайслар тегишлича Galaxy M51 ва Galaxy M31s номлари остида намойиш этилади.

Galaxy M51 ҳақида аввал ҳам хабар берганмиз, унинг ҳатто суратлари ва видеоси ҳам чиққан. Март ойининг охирида у энг оммабоп смартфонларнинг ТОП-ўнталигига ҳам кирган. Айтишларича, у декабрда тақдим этилган ўта оммабоп модел – ўрта нархли туркумдаги Galaxy A51’га ўхшаш, лекин аккумулятори кучайтирилган бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A51'нинг тўлиқ тавсифи билан танишамиз

Samsung тайёрлаётган иккинчи арзон смартфон – Galaxy M31s ҳақида маълумот камроқ, лекин у февралда намойиш қилинган ва «мегамонстр» дея мақталган Galaxy M31 моделининг такомиллаштирилган версияси бўлса керак.

Sammobile нашрининг ёзишича, юқоридаги иккита арзон смартфон ҳам, сиғимдор батареядан ташқари, нақ 128 гигабайтлик доимий хотира билан тақдим этилади. Одатда бундай катта ҳажмли ички хотира арзон эмас, балки ўрта нарх тоифасидаги смартфонларда ва флагманларда қўлланар эди. Лекин биринчи рақамли смартфонсоз нисбатан паст даромадли аҳолига эга мамлакатлар бозорларида шу йўл билан харидорларни жалб этмоқчи, шекилли.

Эҳтимол, кейинчалик уларнинг кичикроқ ҳажмдаги – 64 гигабайтлик хотирага эга версиялари ҳам чиқарилар. Чунки арзон туркумга мансуб бўлгани билан, йирик хотира смартфоннинг таннархи ҳам ошишига олиб келади, бозор эса буни кўтармайди.

ЎҚИНГ: Samsung роса мақтаган арзон смартфон «ғишт»га айланиб қоляпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!