Galaxy Note 10 ҳамда Note 10 Pro тақдимот куни аниқ, лекин улар аллақачон ҳафсалани пир қилди

  •   DiMaX
  •  2619
  •  11.06.2019 10:19

Galaxy Note 10 ҳамда Note 10 Pro тақдимот куни аниқ, лекин улар аллақачон ҳафсалани пир қилди

Сўнгги маълумотларга кўра, Samsung компанияси Galaxy Note 10 туркумидаги 10 августда намойиш қилади. 91mobiles ресурси эса улар ҳақида янги «эксклюзив» маълумотларни ошкор этди.

ЎҚИНГ: Августда чиқадиган Galaxy Note 10 сифатли видео ва суратларда батафсил кўрсатилди

Ушбу нашрнинг «ишончли» манбаларга таяниб ёзишича, Samsung Galaxy Note 10 ва Note 10 Pro планшетофонларининг модел рақамлари тегишлича SM-N975 ҳамда SM-N976 бўлади. Уларнинг кодли номлари эса мос тарзда Project D2 ҳамда Project D2-X эканлиги маълум қилинди.

Galaxy Note 10 модели диагоналига 6,4 дюймлик Dynamic AMOLED экранга, камида 128 ГБ флэш-хотирага эга. Galaxy Note 10 Pro бўлса анча йирик – 6,8 дюймлик Super AMOLED дисплей ҳамда камида 256 гигабайтлик ички хотира билан тақдим этилади.

Лекин уларнинг аккумулятори ҳақидаги янги маълумот миллионлаб Samsung мухлисларининг ҳафсаласини пир қилди. Гап шундаки, ҳар иккала моделдаги янги фаблетга бир хил – атиги 4170 мА/соатлик ток сиғимига эга батарея ўрнатилади. Тўғри, бу уларнинг ўтган йилги «авлод»и – Galaxy Note 9 (сотиб олиш) моделидаги 4000 мА/соатлик аккумулятордан кўра яхши. Аммо катта экранли ўнинчи авлод фаблетлар батареялари 4500 мА/соатлик бўлиши кутилаётган эди-да.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A50 тавсифи: ютуқлари ва камчиликлари

Шу кунгача Galaxy Note 10 фаблети компаниянинг энг катта смартфони бўлиши, шунингдек, селфи-камераси стилусга ўтказилиши ҳақида ёзганмиз. Шунингдек, унинг икки версияда чиқарилиши, шулардан биттаси ихчамроқ ва арзонроқ бўлиши ҳам айтилган.

Бу иккаласидан ташқари, компания яна кодли номи Project D1, модел рақамлари эса SM-N970 ҳамда SM-N971 бўлган икки қурилма устида ҳам ишламоқда. Улар ҳақида батафсил маълумотлар йўқ, фақат биринчиси бозорга Samsung Galaxy Note 10e номи остида, нисбатан арзон нархда тақдим қилиниши эҳтимоли маълум, холос.

Ҳозиргача глобал савдога чиққан айрим Samsung телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy A’ларнинг бари арзонлашди – Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 10 июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!