Galaxy Note 10 олд камераси... S Pen стилусига кўчирилади!

  •   DiMaX
  •  1152
  •  07.02.2019 18:14

Galaxy Note 10 олд камераси... S Pen стилусига кўчирилади!

Samsung компанияси Galaxy Note туркумидаги планшетофонларини махсус стилус – S Pen билан тақдим этади. Мазкур аксессуар компаниянинг бошқа айрим гаджетлари билан ҳам «келишиб» ишлай олади ва тобора янги функциялар билан бойитилиб келмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note9 S Pen cтилуси билан таъминланади, Bluetooth ҳам бор

Galaxy Note 9 моделида янгиланган S Pen ўзининг Bluetooth модулига эга бўлиб, смартфонни бошқарувчи пультга айлана олади. Компаниянинг янги патентига кўра, стилуснинг кейинги авлодига смартфоннинг камераси ҳам кўчириб ўтказилади! Бу эса смартфоннинг экранини буткул «тирқиш»сиз ва «кемтик»сиз қилишга имкон яратади.

USPTO сайтидаги патент ҳужжатларига кўра, янги стилус учун икки хил вариант таклиф этилмоқда. Булардан биринчисида камера объективи стилуснинг юқори учида жойлашган, лекин бу ноқулайлик туғдиради: тушиб кетганда синиш эҳтимоли юқори. Иккинчи талқинда эса S Pen’нинг камеранинг «кўзча»си ён томонида бўлиб, ёруғлик йўналишини ўзгартирувчи призма билан таъминланган.

Стилуснинг шакли эса корпус ичига янада мураккаброқ оптик тизимни жойлашга имкон беради. Тахминга кўра, Samsung унга оптик зум механизмини ўрнатади ва уни тугмача ёрдамида бошқариш мумкин бўлади.

Samsung ушбу патент учун аризани ҳали 2017 йилнинг февралидаёқ топширган экан. Эҳтимол, оптик зумга эга камерали S Pen стилусини у Galaxy Note 10 билан бирга тақдим этар.

ЎҚИНГ: Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.