Galaxy Note 10 суратларда: 6,66 дюймлик экран, тўртталик камера ва тугмачасиз корпус

  •   DiMaX
  •  1748
  •  24.05.2019 15:42

Galaxy Note 10 суратларда: 6,66 дюймлик экран, тўртталик камера ва тугмачасиз корпус

Samsung компанияси ёзнинг охирроғида тақдим этилиши кутилаётган Galaxy Note 10 ҳақида ҳали бирор расмий маълумот бергани йўқ. Шунга қарамасдан, турли манбалар ушбу планшетофоннинг турфа жиҳатлари ҳақида хабарлар беришмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 10 икки версияда чиқяпти – биттаси ихчамроқ ва арзонроқ!

Ҳозирги кунларда инсайдерлар Galaxy Note 10 фаблетининг айрим хусусиятларини айтиш билан бирга, рендер суратларини ҳам тарқатишмоқда. Жумладан, унинг диагоналига 6,66 дюймлик экрани томонлари ўзаро 19:9 нисбатда, аккумулятори эса 4300 мА/соатлик бўлади. Таққослаш учун: Galaxy Note 9 дисплейи 6,4 дюймлик, батареяси 4000 мА/соатлик эди.

Баъзи маълумотларга кўра, Galaxy Note 10 моделида моддий тугмачалар бўлмайди, стилуснинг ўзига ҳам камера ўрнатилади. Айрим рендерларда ушбу планшетофон олд камераси экрандаги тирқишга жойланиб, қўш модулни ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: Samsung энг антиқа дизайнли смартфонни тайёрлаяпти, лекин бу Galaxy Fold ёки Galaxy Note 10 эмас!

Шунингдек, Galaxy Note 10 бир қанча версияда чиқади, улардан бири бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди. Айни шу – энг қиммат моделида (баъзи хабарларга кўра – барчасида) бош камера тўрт модулли бўлишини ҳам айтишмоқда.

Samsung ушбу қурилмасини август ойида намойиш этиши керак, унинг бошқа бир қатор телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)

Samsung ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётган бўлишингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A70S – камераси 64 мегапикселлик биринчи смартфон!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!