Galaxy Note10 ва Note10+ лар расман арзонлаштирилди

Galaxy Note10 ва Note10+ лар расман арзонлаштирилди

Samsung'нинг расмий веб-сайтида америкаликлар учун махсус таклиф пайдо бўлди. Унга кўра, бўлажак мижозлар Galaxy Note10/Note10+ смартфонларини 150 доллар арзонроққа харид қилишлари мумкин.

Агар сиз ҳам АҚШда истиқомат қилсангиз ва ушбу флагманлардан бирини харид қилмоқчи бўлсангиз, ҳозир темирни қизиғида босишнинг айни вақти, сабаби ушбу таклиф чекланган муддатгагина амал қилади.

Шундай қилиб, Note10'ни 800 доллар эваизга, Note10+ ни эса 1050 доллардан бошлаб сотиб олиш мумкин. 

Бунга қўшимча қилиб, Samsung AKG N700NC M2 симсиз қулоқчинларини ҳам текинга бермоқда. Шундай қилиб, Note10/Note10+ ни ҳозир харид қилсангиз, 300 долларгача пул тежашингиз мумкин бўлади.

Батафсил маълумот учун бу ерга босинг.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note10 Lite Geekbench'да синовдан ўтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.