Galaxy Note 20 ҳали сотувга чиқмасданоқ бултурги Galaxy Note 10’га мағлуб бўлди!

  •   DiMaX
  •  1701
  •  15.08.2020 16:26

Galaxy Note 20 ҳали сотувга чиқмасданоқ бултурги Galaxy Note 10’га мағлуб бўлди!

Samsung компанияси шу ой бошида Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra смартфонларини намойиш қилган эди. Лекин тақдимотда у мазкур фаблетларнинг бир жиҳатига ойдинлик киритмай кетганлиги бежиз эмас экан...

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Galaxy Note 20’ларнинг бултурги флагмандан ҳам қолишувчи жиҳатини Samsung сир тутган экан!

Фаблетларнинг ҳар иккаласи учун ҳам тақдимотдан кейиноқ аввалдан буюртма очилган ва дунёнинг турли ҳудудларидан харидорлар чиқмоқда. Лекин уларнинг ватанидаги манбаларнинг ёзишича, Galaxy Note 20 ҳамда Note 20 Ultra моделлари учун Жанубий Кореяда олинаётган буюртмаларнинг чўғи анча паст. Кечаги сана – 14 августгача улар учун олдиндан олинган буюртмалар ўтган йилги Samsung Galaxy Note 10 планшетофонлар туркумига солиштирганда бу яққол сезилади.

14 августгача Samsung Galaxy Note 20 ҳамда унинг Ultra-версияси учун 117 000 тача олдиндан буюртма расмийлаштирилган. Бултурги фаблет учун эса шунча муддат ичида бундан 1 300 тага кўп аввалдан буюртма олинган эди. Янги смартфонларнинг очиқ савдоси 21 августга мўлжалланган; балки ўша кунгача улар учун буюртмалар ҳам кўпайиб қолар.

Яна манбаларнинг хабар беришича, нисбатан қиммат бўлган Galaxy Note 20 Ultra модели оммабопроқ – олинаётган олдиндан буюртмаларнинг 65 фоизи айнан шу смартфонга тўғри келяпти. Таҳлилчилар замонавий меъёрларга кўра айни шу моделни тўлақонли флагман, деб ҳисоблашяпти. Унинг шериги – стандарт Galaxy Note 20 эса корпуси пластикдан эканлиги, камераси заифлиги ҳамда симсиз қувватлаш технологияси йўқлиги боис танқидларга учрамоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 сериясидаги арзон флагман чиқмай туриб ҳафсалани пир қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!