Galaxy Note 20 Ultra бўлмайди, дейишганди. Лекин у илк бор интернетга чиқди!

  •   DiMaX
  •  677
  •  04.06.2020 09:55

Galaxy Note 20 Ultra бўлмайди, дейишганди. Лекин у илк бор интернетга чиқди!

Samsung компанияси августда Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетларини намойиш этиши кутилмоқда. Унга стандарт моделдан ташқари Galaxy Note 20+ ҳам киради, лекин Galaxy Note 20 Ultra бўлмайди, дейишаётган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20 Ultra'дан умидингизни узаверинг!

Лекин ушбу қурилма яқиндагина SM-N986U модел рақами остида Bluetooth SIG ташкилотида сертификациядан ўтди. Унда ҳатто смартфоннинг номи ҳам «Galaxy Note 20 Ultra» деб аниқ-тиниқ кўрсатиб қўйилган!

Бу сертификация Galaxy Note 20 Ultra моделининг Bluetooth 5.0 интерфейсини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди, холос – унинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот бермайди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note20'ларнинг iPhone 12'ларни ер тишлатадиган жиҳати нима бўлишини биласизми?

Аммо таниқли тармоқ информатори Ice Universe фикрича, Bluetooth SIG маълумотлар базаси хатога йўл қўйган ва мазкур қурилма Galaxy Note 20+ номи билан чиқади. Бу смартфон аввалроқ GeekBench сервисида текшириб ҳам кўрилган:

Ушбу қурилма ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 865+ процессорига, нақ 16 гигабайтгача тезкор ва 512 гигабайтгача ички хотира билан чиқади. Унинг диагоналига 6,9 дюймлик, FullHD+ форматли экрани эса 120 герцлик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Samsung «ўлдириб бўлмас» Galaxy S20 тақдим этди, лекин уни ҳеч ким сотиб ололмайди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!