Galaxy Note 20 Ultra камераси iPhone 11 Pro Max ва бошқа Samsung флагманларига қарши

  •   DiMaX
  •  1939
  •  20.08.2020 16:01

Galaxy Note 20 Ultra камераси iPhone 11 Pro Max ва бошқа Samsung флагманларига қарши

Замонавий смартфонлар, хусусан, флагман моделларга қўйиладиган асосий талаблардан бири – камераси зўр бўлишидир. Хўш, Samsung компаниясининг энг сўнгги ва зўр фаблети бу борада қанақа экан?

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20’да аллақачон нуқсон чиқа бошлади!

Phone Arena нашри мутахассислари Galaxy Note 20 Ultra смартфонининг суратга олиш имкониятларини компаниянинг аввалги флагманлари – Galaxy S20 Ultra ҳамда Galaxy Note 10+ моделлари, шунингдек, асосий рақобатчининг энг зўр смартфони – iPhone 11 Pro Max билан таққослаб кўришди. Тўғри, буни смартфонлар камераларининг профессионал тавсифи деб бўлмайди, лекин барибир уларни ўзаро солиштириш учун яхши имкониятдир.

Айтиш керакки, Galaxy Note 20 Ultra ҳамда Galaxy S20 Ultra олган суратлар мутлақо бир хил, улар орасида ҳатто майда деталларда ҳам фарқ сезилмайди.

Тестлар натижасига кўра смартфонларнинг сураткашлик маҳоратлари қуйидагича баҳоланган:

Galaxy Note 20 Ultra — 8,7 балл;

Galaxy S20 Ultra — 8,6 балл;

Galaxy Note 10+ — 8,3 балл;

iPhone 11 Pro Max — 8,1 балл.

Кўриб турганингиздек, фарқлар айтарли катта эмас, лекин Apple’нинг энг қиммат смартфонида ҳам телефото камераси рақибларникидан қолишади. Айрим саҳналарда эса ҳатто ўтган йилги Galaxy Note 10+ барчасидан устун келган.

Phone Arena ўтказган тажриба, ундаги тўлиқ ўлчамли суратлар билан батафсил танишмоқчи бўлсангиз, учун мана бу ҳавола орқали тегишли (инглизча) саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Apple’дан ҳам аввал Samsung хасисликни бошлади: Galaxy Note 20 қадоғидан муҳим аксессуарни олиб қолишяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!