Galaxy Note 20 ва бошқа гаджетлар тақдимот санасини Samsung расман эълон қилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  797
  •  08.07.2020 10:59

Galaxy Note 20 ва бошқа гаджетлар тақдимот санасини Samsung расман эълон қилди! (+видео)

Куни кеча Samsung ўзининг расмий сайтига Galaxy Note 20 Ultra суратини чиқариб, яна яшириб қўйган эди. Лекин инсайдерлар уни илк «жонли» расмларда ҳар томонлама кўрсатишган.

ЎҚИНГ: Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Шу пайтгача тарқалган миш-мишларда айтилишича, Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетлар жорий йилнинг 5 августида тақдим этилиши кутилмоқда. Ниҳоят, буни компаниянинг ўзи ҳам расман тасдиқлади – Galaxy Unpacked 2020 тадбири таклифномасини эълон қилди:

Онлайн тарзда ўтказиладиган тадбирининг ушбу расмий таклифномасига қараганда, унинг асосий қаҳрамонлари Galaxy Note 20 туркумидаги фаблетлардир. Лекин Samsung унда бошқа маҳсулотларини ҳам намойиш этади, шулардан бири Galaxy Fold 2 букламафони бўлиши керак.

Компания яна Galaxy Buds Live (ёки Galaxy Buds X) номли ловиясимон буткул симсиз қулоқчин ҳамда Galaxy Watch 3 смарт-соатини ҳам тайёрлаган. Аммо улар шу ойнинг ўзидаёқ тақдим этилиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Samsung флагманларида янги ишкал: улар «очлик эълон қилди»!