Galaxy Note 20’да аллақачон нуқсон чиқа бошлади!

  •   DiMaX
  •  2285
  •  17.08.2020 17:56

Galaxy Note 20’да аллақачон нуқсон чиқа бошлади!

Samsung яқиндагина намойиш қилган фаблетлар – Galaxy Note 20 ҳамда Galaxy Note 20 Ultra смартфонларини ўз юртидаги илк харидорлар ааллақачон қўлларига олишди. Лекин жанубий кореялик техногигант бу гал ҳам янги девайсини бенуқсон қилиб чиқара олмабди.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 20 ҳали сотувга чиқмасданоқ бултурги Galaxy Note 10’га мағлуб бўлди!

Жанубий Кореяда янги Galaxy Note 20 флагманини сотиб олган мухлислардан бири тез орада унинг камераси «терлаб» кетаётганини пайқаб қолган. Ўзиям бош камерадаги ҳар учала сенсор объективи ичқари томондан чиққан буғдан хиралашган:

Энг қизиғи шундаки, фойдаланувчи бу смартфонини аллақачон Samsung расмий сервис марказига олиб борган. У ердагилар эса буни кўриб, камеранинг терлаши ҳеч қанақа нуқсон эмаслигини ва мазкур девайс кафолат бўйича бепул созлаб ёки алмаштириб берилмаслигини айтишган!

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Одатда смартфон корпуси ичида намлик мавжуд бўлса, ҳароратнинг кескин ўзгаришида шу каби «терлаш» ҳолати юз беради. Galaxy Note 20 эгаси бунинг натижасида унда олинган суратлар ўта хира бўлиб чиқаётганини ҳам кўрсатган:

Айтиш керакки, мазкур ҳолат юзасидан Samsung ҳали расман оммавий жавоб бергани йўқ. Фойдаланувчи бу ҳолат ҳақида хабар тарқатганидан сўнг, эҳтимол, компания энди жиддийроқ эътибор қаратар.

Қолаверса, ҳозирча биттагина Galaxy Note 20 смартфонида шу нуқсон кузатилган, бошқа қурилмаларда учрамаслиги ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 сериясидаги арзон флагман чиқмай туриб ҳафсалани пир қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.