Galaxy Note 20’ни илк суратларда, яна Galaxy Note 10 билан таққослаб ҳам кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  738
  •  14.07.2020 09:47

Galaxy Note 20’ни илк суратларда, яна Galaxy Note 10 билан таққослаб ҳам кўрсатишди

Шу кунгача Galaxy Note 20 Ultra моделининг сифатли ва «жонли» суратларини, ҳаттоки «жонли» видеосини ҳам улашганмиз. Лекин стандарт фаблет – Galaxy Note 20 моделининг расмлари чиқмаган эди.

ЎҚИНГ: Шокка тайёр туринг: Galaxy Note 20’лар ва Galaxy Fold 2 нархлари эълон қилинди!

Ice Universe никли машҳур тармоқ информатори, ниҳоят, Samsung Galaxy Note 20 (стандарт версиядаги) смартфонининг ҳам рендер суратини эълон қилди:

Стандарт версиядаги Galaxy Note 20 модели катта шериги – Galaxy Note 20 Ultra планшетофонидан кўра сал бошқачароқ. Аввало, унинг экранининг ён ромлари энлироқ, қолаверса, дисплей чеккалари қайрилма эмас, балки теп-текис. Дактилоскопик датчиги экранга интеграция қилинган, орқа панелдаги бош камеранинг учта сенсори ҳамда LED-фоточақноқ тўртбурчак блокда жойлашган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Note20'ларнинг iPhone 12'ларни ер тишлатадиган жиҳати нима бўлишини биласизми?

Шу билан бирга, инсайдер Galaxy Note 20 моделини ўз «аждод»и – Galaxy Note 10 билан қиёслаб ҳам кўрсатган. Унга кўра, бу йилги фаблетнинг бўйи уникидан тахминан 1 сантиметрга баланд.

Ҳар иккала модел ҳам кадр янгиланиши 60 герцлик FullHD+ экранларга эга. Бултурги планшетофон экранининг четлари қайрилган, бу йилгисида эса Samsung негадир бу ечимдан воз кечган.

ЎҚИНГ: Samsung фанатларининг ҳафсаласини пир қилувчи хабар