Galaxy Note 5 Dual SIM: 3 кун ичида эътиборни забт этган гаджет

Galaxy Note 5 Dual SIM: 3 кун ичида эътиборни забт этган гаджет

Samsung Galaxy Note 5 Dual SIM смартфони тўғрисида 2015 йилнинг 13 август куни Samsung’нинг Нью Йорк шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Galaxy S6 Edge+ смартфони билан бирга эълон қилинган эди. У Samsung Galaxy Note 4 гаджетининг вориси ҳисобланади.

У август ойида илк маротаба Таиланд, Тайван ва Сингапур давлатларида сотувга чиқди. Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб компания қурилмани халқаро бозорга олиб чиқмоқда.

Дизайн

Galaxy S6 каби Galaxy Note 5’нинг қобиғи яхлит металл каркас билан ўраб олинган. Корпуснинг орқа томонида чарм ўрнига шиша хомашёсидан фойдаланилган. Қурилма услуби ва дизайнида асосан металлдан фойдаланилган. Смартфон корпуси орқа қисмининг четки томонлари тутишга қулай бўлиши учун юқорига томон қайрилган.

Батафсил

Унинг 5.70 дюймли Super AMOLED дисплейининг пикселлар сиғими 1440х2560 белгига тенг бўлиб, ҳар дюймдаги белгилар сони 518 та. Экран Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишасига эга.

Galaxy Note 5 Dual SIM гаджети 1.5 ГГц частота асосида ишлайдиган, 4Гб тезкор хотирага эга 8 ядроли Exynos 7420 процессори билан таъминланган. Унинг 32ГБ ва 64ГБ ички хотирасини кенгайтиришнинг имкони йўқ. Аммо 2015 йилнинг декабрь ойида эълон қилинган гаджетнинг “Қишки талқин”ида 128ГБ қўшимча хотираси мавжуд.

Ақлли телефоннинг бош камераси 16 мегапикселли сурат олиш қобилиятига эга. Олд камера эса 5МП. Камера суратнинг оптик барқарорлиги, автофокус функцияларига, шунингдек LED фоточақноққа эга.

Қурилма Android 5.1.1 (Lollipop) операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Samsung Galaxy Note 5 Dual SIM қувват тоши – аккумуляторининг электр қуввати сиғими 3000 мAс ва бу аккумулятор ажралмасдир. Уни тўла қувватлаб, 3G алоқа тармоғида 22 соатгача суҳбатлашиш ёки 64 соат мусиқа тинглаш мумкин.

Смартфоннинг ўлчамлари: 153.20 x 76.10 x 7.60 (бўйи x эни x қалинлиги). Гаджет 171 грамм тош босади.

Икки SIM-картали  Galaxy Note 5 иккита GSM Nano-SIM картани қўллаб-қувватлайди. Смартфон тизимига бармоқ излари сканери орқали кириш мумкин.

Мобиль алоқа воситаси Wi-Fi, GPS, Bluetooth, NFC, 3G, 4G алоқа тармоқларида фаолият кўрсатади.

Қурилма объектнинг унга нисбатан яқин ёки узоқлиги тўғрисида маълумот узатувчи Proximity Sensor (масофа оралиғи) датчиги, экран ости ёруғликни мустақил равишда белгилаб берувчи light sensor (ёруғлик сенсори) датчиги,   фойдаланувчига қурилмани тўғри ҳолатда ушлаш аниқлигини кўрсатувчи Accelerometer (мўлжал олиш сенсори) датчиги, мобиль қурилманинг муайян макондаги ҳолати, бирор жисм билан оралиқ масофасини аниқловчи Gyroscope қадамўлчагич каби ички датчик-сенсорлар билан таъминланган.

2015 йилнинг 20 август куни Samsung компанияси Жанубий Кореяда Note 5 ва S6 Edge+ смартфонларини эълон қилган бўлса, орадан уч кун ўтиб – 23 август куни компания мамлакат бўйлаб сотилган ушбу қурилмалар сони 75 мингтадан ошганини эълон қилди.

Халқаро бозор ва фойдаланувчилар фикр ва мулоҳазалари ўрганилганда, ушбу смартфон дизайни, тасвир намойиши ва тезкорлигига кўра,   10 баллдан 8.7 олган.

Amazon интернет дўконида 32ГБ қўшимча хотирага эга Samsung Galaxy Note 5 Dual SIM қурилмаси етказиб бериш харажатлари билан бирга $678.98 доллардан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.