Galaxy Note 7R аслидан $290 доллар арзонга сотила бошланди

Galaxy Note 7R аслидан $290 доллар арзонга сотила бошланди

Samsung ёниб кетаётгани боис чақириб олган Galaxy Note 7 флагмани Galaxy Note 7R номи остида бозорга чиқарилмоқда.

Samsung ҳозирча Galaxy Note 7R фаблетининг савдога чиқарилганини расман эълон қилмаган бўлса ҳам, Хитойнинг бир қатор интернет дўконларида уни кўриш мумкин. Фаблет $521 долларга баҳоланган. Бу оригинал — Samsung Galaxy Note 7’дан $290 долларга арзон дегани. Шунингдек, бренднинг янги серҳашам фаблети учун бу жуда арзон баҳо.

Экспертларнинг фикрича, асл талқин билан келиб чиққан нохушликлар сабабли, уни харид қилишда одамлар аввалига бир оз иккиланадилар. Интернетда тарқалган суратларига кўра, иккала смартфон талқинини фарқлаб турадиган ягона жиҳат мавжуд — янги талқинда смарфтоннинг орқа панелига «R» ҳарфи туширилган. Шунингдек, Galaxy Note 7R’га кичикроқ — 3200 мА соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.