Galaxy Note 8 билан бирга AirPods рақиби ҳам чиқади

  •   DiMaX
  •  1110
  •  22.07.2017 12:23

Galaxy Note 8 билан бирга AirPods рақиби ҳам чиқади

Samsung компанияси айни дамда Bixbyни қўллаб-қувватловчи симсиз қулоқчинлар устида ишларини якунламоқда. Бу тўғрида бир инсайдер Etnews нашрига маълум қилган, деб ёзади PhoneArena нашри.

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S8 ҳамда S8+ смартфонлари билан бирга Bixby – шахсий ёрдамчисини ҳам тақдим этган эди. Эндиликда у компаниянинг бошқа девайсларига ҳам татбиқ этадиган бўляпти. Жумладан, Bixby энди Samsung’нинг навбатдаги смарт-қурилмалари – ақлли колонка ва симсиз қулоқчинларга ҳам жорий этилади.

Айтиш керакки, AirPods симсиз қулоқчинларга рақиб сифатида тақдим этилаётган Samsung симсиз қулоқчинлари Bluetooth 5.0 стандартини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, унда шовқинларни фаол бостириш функцияси ҳам бўлади – суҳбат давомида нариги томондаги суҳбатдош фақат қулоқчин орқали гаплашаётган фойдаланувчининг овозинигина эшитади.

Хабарга кўра, симсиз ақлли қулоқчинлар Galaxy Note 8 қурилмасининг жамланмасида келувчи аксессуар бўлиши кутилмоқда. Улар алоҳида тарзда савдога чиқариладими ё йўқми – буниси ҳозирча номаълум. Шунингдек, янги гаджетнинг нархи масаласига ҳам ойдинлик киритилмаган.