Galaxy Note 8 процессори синовдан ўтказилди ва ...

Galaxy Note 8 процессори синовдан ўтказилди ва ...

Samsung Galaxy Note 8 гаджетларнинг аппарат таъминот салоҳиятини баҳолайдиган GFXBench бенчмаркидан синовдан ўтказилди. Бунгача эса фаблет процессорининг имкониятлари AnTuTu ресурсида синаб кўрилгани маълум бўлган эди.

Galaxy Note 8 ҳам аввалги флагман каби 8 ядроли Snapdragon 835 ва Adreno 540 видео-картаси билан таъминланган. Бу талқин АҚШда сотилади. Сайёрамизнинг қолган қисмида сотиладиган Galaxy Note 8'да Exynos 8995 чипи ва Mali-G71 видео-картаси ўрнатилган бўлади. Таққослаганда ҳар иккала платформа имкониятлари деярли бир хил

AnTuTu бенчмаркида аниқланган маълумотларга кўра, Galaxy Note 8  пиксел сиғими 1080 x 2220 белгига тенг бўлган экран билан таъминланади. Яъни, FHD+ сиғимли. Фойдаланувчи уни 1440 x 2960 (QHD+) сиғимига айлантириши мумкин.

Note 8 6.3 дюймли Super AMOLED матрицали экранга эга бўлади.

Девайсда 6 гигабайтли тезкор ва 64 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. GFXBench бенчмарки эса смартфон бош камераси қўш камерали эканини рад этмоқда. AnTuTu ресурсига кўра, Galaxy Note 8  12 мегапикселли бош ва 8 мегапикселли олд камераларга эга бўлади. Смартфон Android 7.1.1 тизими бошқарувида фаолият кўрсатади.

Энг қизиғи шундаки, Galaxy Note 8 AnTuTu имтиҳонларида 179,000 балл тўплаган. Бу -- орқага чекиниш. Боиси, баҳорда тақдим қилинган Samsung Galaxy S8 бу синовда 205,000 балл олиб,  iPhone 7 Plus каби жаҳон етакчисини орқада қолдирган эди.

Apple ҳам яқинлашиб келаётган сентябрда маълумотни 10 нанометрли техник жараёнда қайта ишлайдиган чип ўрнатилган iPhone 8 ва iPhone 7s'ни тақдим қилиш режасида. Экспертларнинг фикрича. бу чипга эга смартфон платформаси самарадорлик бўйича навбатдаги рекордни ўрнатишга қодир бўлади.

Samsung Galaxy Note 8 тақдимоти 23 август куни бўлиб ўтади ва смартфон кейинги куни сотувга чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!