Galaxy Note 9: «жонли» сурат янги тугмачани ва яна айрим жиҳатларни фош этди

  •   DiMaX
  •  1228
  •  11.06.2018 10:22

Galaxy Note 9: «жонли» сурат янги тугмачани ва яна айрим жиҳатларни фош этди

Samsung компаниясининг тўққизинчи авлод фаблети ҳар йилги Galaxy Note моделларидан сал олдинроқ тақдим этилишидан хабарингиз бор. Унинг турли техник хусусиятлари аллақачон маълум бўлиб ҳам улгурган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг янги флагмани Geekbench’да рекорд ўрнатди!

Таниқли инсайдер Ice Universe куни кеча Samsung Galaxy Note 9 учун тайёрланган ғилофнинг «жонли» расмини эълон қилди. Бу сурат мазкур смартфондаги асосий камеранинг ҳамда бармоқ изи сканерининг жойлашувини ошкор этди.

Кўриб турганингиздек, ушбу қурилманинг қўшалоқ камерасида сенсорлар ёнма-ён жойлашади. Камера блогининг пастида – унинг қоқ ўртасида эса дактилоскопик датчик ўрин олади.

Айтиш керакки, яқиндагина Samsung Galaxy Note 9 фаблетининг компьютерда ишланган модели видеоси чиққанди. Унда ҳам камера ва бармоқ изи сенсори айни шундай жойлашгани кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Янги видео Galaxy Note 9 дизайнини тўлиқ фош этди!

Аммо бу видеода акс этмаган яна битта жиҳатни ғилофдан англаб олиш қийин эмас. Гап шундаки, Note 9 корпусининг қирраларида овозни созлаш, смартфонни ўчириб-ёқиш ҳамда Bixby овозли ёрдамчисини чақириш тугмачаларидан ташқари, яна битта тугмача бўлар экан. Кузатувчилар унинг суратга олиш тугмачаси эканини тахмин қилишмоқда.

Мана, бу тугмача ўрнини Samsung Galaxy Note 9 фаблети ғилофининг компьютерда тайёрланган моделида яққолроқ кўриш мумкин:

Samsung Galaxy Note 9 планшетофонининг тақдимоти 9 август куни Нью-Йоркда тақдим этилиши кутилаётир. Компаниянинг аллақачон савдога чиқарилган кўплаб моделлардаги смартфонларини эса ўзимизнинг Terashop.uz онлайн дўконимиз орқали харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: Terashop.uz интернет-дўконимиз ишга тушди! Ўзбекистон бўйича элтиб берилувчи Samsung смартфонларининг 570 000 сўмдан бошланган нархлари (2018 йил 8 июнь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!