Galaxy Note 9: тақдимот, нарх, жиҳат ва савдога чиқадиган кун

Galaxy Note 9: тақдимот, нарх, жиҳат ва савдога чиқадиган кун

Сўнгги ойларда жамоатчилик эътиборига Oppo Find X, Vivo NEX, Xiaomi Mi 8 Explorer Edition, LG G7, Sony Xperia XZ2 Premium ва бошқа кўплаб флагманларга оид инсайдерлик хабарлари мунтазам тақдим қилинди. Эътиборли томони - бу хабарларнинг аксари амалда ўз исботини топди.

Айни пайтда эса Samsung Galaxy Note 9 фаблетига оид турли маълумотлар тўхтовсиз тарқалмоқда. Жумладан, 11 июль куни флагманнинг савдога чиқарилиш куни маълум бўлди.

Кореянинг нуфузли ETNews ресурсига кўра, Samsung Galaxy Note 9 смартфони 2018 йилнинг 24 август куни сотувга чиқарилади. Айнан шу куни илк харидорлар уни қўлларига олиб кўришлари мумкин. Фаблетнинг 9 августда тақдим қилиниши кутилмоқда.

Маълум бўлишича, Samsung Galaxy Note 9 смартфони 6,4 дюймли, 2960 га 1440 пикселли (QHD+) ҳамда томонлари нисбати 18,5:9 ўлчамли Super AMOLED экранга, 12 мегапикселли 2 та сенсордан иборат бош камерага, 6 ГБ ҳажмидаги тезкор ҳамда 64 гигабайт (бошланғич талқин) доимий хотирага, USB Type-C порти ҳамда 3,5 мм ҳажмидаги аудио туйнукка эга бўлади.

8 ядроли ҳамда частота интервали 2,7 ГГц.ли Exynos 9810 процессори билан унинг самарадорлиги Samsung Galaxy S9 ҳамда S9+ флагманларникидан фарқ қилмайди.

Шунингдек сиғими 4000 мА соат бўлган ва Fast Charge технологияси бўйича тезкор қувват олувчи аккумулятор батареясига эга бўлади. Note 8 билан таққослаб кўрганда, янги фаблет корпуси 0.2 мм қалин ва 1.3 мм кенгроқ бўлади. Бунинг бош сабаби - аккумулятор.

Шу билан бирга, флагманнинг 8 гигабайтли тезкор ҳамда 256 гигабайтли доимий хотирага эга талқини ҳам АҚШ ва Хитойда сотилади.

Мазкур телефон аппарати қадоқдаёқ Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайди ва Project Treble функцияси доирасида дастурий янгиланишларни зудлик билан олиб туради.

Galaxy Note 9 моделида иккита SIM-картадан фойдаланиш учун microSD бўлмачасини "қурбон" қилиш керак бўлади. Ёки ушбу бўлмачага сиғими 512 ГБ бўлган хотира картасини жойлша мумкин.

Note 9 фаблетига хос муҳим янгиликлар:

Бир оз йирик, яъни 6.4 дюймли экран (6.3 дюймдан каттароқ) ёнидаги ҳошиялар янада юпқалашади;

Тезкор Snapdragon 845/Exynos 9810 процессори;

Сиғимдор, яъни 4000 мА соат сиғимли аккумулятор;

Симсиз тезкор қувватлаш технологияси;

Янада такомиллашган S Pen стилуси энди Bluetooth технологиясини қўллаб-қувватлайди;

Смартфонда Bixby 2.0 ақлли ёрдамчи тизими жорий қилинади.

Кутилганидек бўлмайди. Яъни Note 9 модели "Samsung Galaxy" оиласида бармоқ изи сканерига эга илк девайс бўлмайди. Бу сканер орқа панелдан, камера сенсори остидан жой олади.

Samsung'нинг "ISOCELL Plus" технологияси камеранинг ёруғликка таъсирчанлигини 15% га оширади. Сеснор ёруғликни кўпроқ қамраб олиши ҳисобига, суратлар аниқ-тиниқ чиқади.

Нарх

Amazon дўконида айни пайтда 2017 йилга мансуб Note 8 фаблети $594 доллардан сотилмоқда. Note 9 моделининг савдонинг илк даврида 1100 АҚШ долларидан сотилиши кутилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.