Galaxy Note10 машҳур рассом номи билан аталади: дастлабки тафсилотлар маълум

  •   Saroy
  •  514
  •  12.09.2018 12:40

Galaxy Note10 машҳур рассом номи билан аталади: дастлабки тафсилотлар маълум

Samsung ўзининг кенг экранли Galaxy Note10 флагманининг янги авлодини яратаётгани маълум бўлди.  Қурилма буюк рассом ва кашфиётчи Da Vinci  код номини олди. Чамаси, ном берилишида қурилманинг инновацияга таянганлиги ва  расм чизиш учун янги S Pen функцияга эгалигига ишора қилинган бўлса керак.

Бундан ташқари, юқори технологиялар бўйича фаолият юритаётган  ахборот манбаларида айтилишича, комплектациясига қараганда, Galaxy Note10  «Домой» тугмачаси бўлмаган Infinity Display ромсиз дисплейга эга бўлади. Чамаси, шу йўл билан, қурилманинг одатдаги дизайни сақланиб қолса керак. S Pen’нинг яшаш цикли ҳам (Note9 билан янгиланган) тахминан 2-3 йилга мўлжалланган.

ЎҚИНГ:Қарши олинг: Samsung Galaxy Note X – мутлақо ромсиз экранида бармоқ изи сканерли смартфон!

Дарвоқе, яқинда  Galaxy S ва Note линейкаси биттага қурилмага бирлаштирилиши мумкинлиги ҳақда хабар берилган эди. Galaxy Note10 ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши эса, Samsung’нинг ушбу ғоядан воз кечганини билдиради. Қолаверса, янги йилда S10’нинг бир йўла учта модели ҳамда Galaxy F эгилувчан смартфони намойиш этилиши мумкинлиги ҳисобга олинса, компаниянинг флагман портфели шундоғам тўлиқ бўлади, деяверинг.

ЎҚИНГ:Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!