Galaxy Note20+ нинг аккумулятор сиғими ва камера резолюцияси қанча бўлади?

Galaxy Note20+ нинг аккумулятор сиғими ва камера резолюцияси қанча бўлади?

Куни кеча Samsung Galaxy Note20+ смартфонига янгича 3D Sonic Max бармоқ изи сканери қўйилиши ҳақида хабар берган эдик. Энди ушбу флагманнинг бошқа жиҳатлари ҳам маълум бўлди.

Хабар қилинишича, Samsung Galaxy Note20+ га 4,500 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилади. Бу сиғим ўтган йилги Galaxy Note10+ никидан катта бўлса-да, Galaxy S20 Ultra'нинг 5,000 мА/соатидан кичик.

Аккумулятор EB-BN985ABY маҳсулот кодига эга, номинал сиғими эса 4,370 мА/соат. Бу эса реалликда 4,500 мА/соат деганидир. Galaxy S20+ да ҳам худди шунча сиғимли аккумулятор бор. GSMArena синовларида 120Hz янгиланиш частотаси ёқилганда, S20+ автономлиги 87 соат, 60Hz'да эса 97 соат бўлган.

Яна маълум бўлишича, Note20+ нинг асосий камераси 108 мегапиксел бўлади. Бу S20 Ultra'ники билан бир хил линза бўладими ёки ундан такомиллашганми, буниси ҳозирча номаълум. Сиздирилган маълумотларда қўшимча қилинишича, Note20+ да S20 Ultra'даги каби перископ камера бўлмайди, унинг ўрнига S20/S20+ лардаги 68МП гибрид зум камераси бўлади.

Яна бир маълумот. Ўтган ой Galaxy Club'дагилар Note20'нинг аккумулятор сиғими ҳақида маълумот аниқлашгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, янги Note'ларнинг кичик вакилини худди S20 каби 4,000 мА/соатлик аккумулятор қувватлантиради.

ЎҚИНГ: Samsung тўсатдан Galaxy Note 20’ни ўз сайтига чиқариб қўйди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!