Galaxy Note7 портлаганига икки йил бўлди, лекин гаджетдан ҳамон фойдаланишмоқда

  •   Saroy
  •  1219
  •  26.07.2018 15:21

Galaxy Note7 портлаганига икки йил бўлди, лекин гаджетдан ҳамон фойдаланишмоқда

Смартфонлар саноатида энг катта можаро Samsung Galaxy Note7 билан боғлиқ  десак асло янглишмаган бўламиз. Мазкур моделнинг аккумуляторида пайдо бўлган муаммо туфайли компания барча смартфонларини чақириб олишга ва фойдаланувчиларга тавон тўлашга тўғри келганди.

ЎҚИНГ:Дунёдаги илк 146-дюймли MicroLED-телевизори сентябрда сотувга чиқади

2017 йилнинг январига келиб,  Galaxy Note7 қурилмаларининг 96 фоизидан кўпи Samsung’га қайтарилган эди, бироқ айрим смартфон эгалари ушбу қурилмани шунчалик ёқтириб қолишдики, натижада ундан ажралишни асло истамади. Энди эса улар ўша “портлаган” гаджетларнинг таъсирли суратлари билан интернетда ўртоқлашмоқда. Ҳатто, ишлаб чиқарувчи “ушбу қурилма хавфсизликка таҳдид солади”, деб огоҳлантиришига қарамай, улар гаджетдан фойдаланишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ:Samsung ҳам, Razer ва Xiaomi каби, ўйинбоп смартфон чиқармоқчи – бу Galaxy X бўладими?

Савол туғилади,  бу таваккал нима учун?

Агар сиз Galaxy Note7’ни шу қадар ёқтирар экансиз, истаган вақтда Samsung Galaxy Note Fan Edition’ни харид қилишингиз мумкинку? Чунки у Galaxy Note7 деталларидан йиғилган. Мазкур гаджет кичикроқ батареяга (3200 мАч) эга бўлган ҳамда  Galaxy Note7’даги Snapdragon 820 ўрнига Snapdragon 821 чипи билан таъминланди.

Бундан ташқари, Samsung Galaxy Note8 чиққанига ҳам бир йилдан ошди, Galaxy Note9’нинг тақдимотига эса икки ҳафтадан оз вақт қолди. Хўш, фойдаланувчилар ушбу “хавфли” ва техник жиҳатдан эскирган қурилмани ҳатто, расман қайтариш дастури эълон қилинганига қарамай  тутишда давом этаётганига қандай сабаб бўлиши мумкин?

ЎҚИНГ:Ўзбекистонда сотилаётган барча смартфонлар нархи (2018 йил 23 июль) – Olcha.uz’да Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!