Galaxy One – ҳар томонлама «шаршара» экранли илк смартфон!

  •   DiMaX
  •  3149
  •  18.11.2019 15:45

Galaxy One – ҳар томонлама «шаршара» экранли илк смартфон!

Samsung келаси йилдан Galaxy S ҳамда Galaxy Note туркумларини янги – Galaxy One туркумига бирлаштириши ҳақида хабарлар чиққан эди. Бироқ кейинги маълумотларга кўра, компания барибир Galaxy S11, S11 Plus ҳамда S11e (ёки Galaxy S11 Lite) моделларини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди

Булар билан бирга, 2020 йилдан жанубий кореялик гигант Galaxy One туркумида ҳам флагман смартфонлар тақдим этади, дейишмоқда манбалар. Samsung Display бўлинмасининг АҚШ Патентлар ва савдо белгилари идорасига топширган патент аризасида ушбу туркумнинг илк вакили чизмалари акс этган.

LetsGoDigital ресурси эса ушбу чизмалар ҳамда тавсифлар асосида Galaxy One рендерини тақдим этди:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Samsung One ушбу смартфонининг экранини ҳар тўрт томонидан ҳам қайрилган кўринишда ишлаган. Таъкидлаш керакки, «шаршара» экранлар тенденциясини Vivo NEX 3 5G бошлаб берган, кейин шундай конструкция Huawei Mate 30 флагманида ҳам пайдо бўлган эди. Лекин уларнинг дисплейи икки томонидангина қайрилган, етакчи смартфонсоз эса янада илгарилаб кетган.

Galaxy One тақдимот вақти ҳозирча номаълум, ҳозиргача сотувга чиққан аксарият Samsung телефонларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A01 – энг арзон смартфонларга қарши Samsung таклифи тайёр!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!