Galaxy S флагманларининг эволюциясини Samsung қисқа видеода кўрсатди

  •   DiMaX
  •  2048
  •  31.12.2020 15:47

Galaxy S флагманларининг эволюциясини Samsung қисқа видеода кўрсатди

Samsung компанияси ўзининг Galaxy S21, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra смартфонлари ҳақида расман маълумот бермаётган эса-да, аллақачон улар ҳақида кўп нарса маълум. Уларнинг бултурги моделлар – тегишлича Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra моделларидан арзонроқ сотиши ҳақида ёзган эдик, ҳатто аниқ нархларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 Ultra'нинг расмлари ва батафсил техник хусусиятлари сиздирилди

Бу орада компания ўзининг Galaxy S туркумидаги флагманларини қисқача эслаб ўтишга қарор қилди. «Янги Galaxy’ни кутиб» (A new Galaxy awaits) деб номланган 30 сониялик лавҳада уларнинг эволюцияси – ҳар бирининг дизайнидаги ўзгаришлар кўрсатиб берилган:

Сиз-чи, бу компаниянинг Galaxy S туркумидаги бирор смартфонини ишлатганмисиз? Улардан қай бирининг дизайни кўпроқ маъқул келади?

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманини Samsung нақ $700 чегирма билан таклиф этяпти!