Galaxy S10 5G ўз кучини кўрсатди: атиги 30 сонияда 10 ГБ контент!

  •   DiMaX
  •  2204
  •  15.03.2019 12:24

Galaxy S10 5G ўз кучини кўрсатди: атиги 30 сонияда 10 ГБ контент!

Samsung компанияси шу йилнинг 20 февралида Galaxy S10 туркумидаги юбилей флагманларини намойиш этган эди. Улар орасида Galaxy S10, Galaxy S10+ ва Galaxy S10e смартфонларидан ташқари, бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини қўллаб-қувватлайдиган Galaxy S10 5G модели ҳам бор.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 ва S10+ бенчмаркларда iPhone XS Max’га қарши: кутилмаган натижалар!

Samsung компанияси Galaxy S10 5G моделини ҳали шу йилнинг ёз ойларида сотувга чиқаради. Аммо унинг имкониятларини аллақачон синовлардан ўтказиб кўрсатишмоқда. Жумладан, Жанубий Кореяда бешинчи авлод уяли алоқа тармоқларини жорий этаётган SK Telecom оператори ушбу флагманнинг интернет тезлигини текшириб кўрди.

Тестлар жараёнида Samsung Galaxy S10 5G юксак тезликда – сониясига 2,63 Гбит маълумот алмаша олишини намоён этди. SK Telecom вакилларининг тасдиқлашларича, 10 гигабайтлик контентни улар мазкур смартфон ёрдамида атиги ярим дақиқада кўчириб олишган!

Эслатиб ўтамиз, яқинда амалга оширилган синовларда Huawei Balong 5000 модеми ундан ҳам анча юқори – 3,29 Гбит/сониялик тезликни намоён этган.

Samsung’нинг аксарият смартфонлари қатори, Galaxy S10 ҳамда Galaxy S10+ флагманларини ҳам аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш мумкин. Хусусан, шу кунларда харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа эга бўлиш имкони ҳам юзага келади!

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Galaxy S10+ ҳам Terashop.uz’га келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 13 март) – акцияси ҳам бор!