Galaxy S10 бирор смартфонда йўқ жиҳатга эга бўлади

Galaxy S10 бирор смартфонда йўқ жиҳатга эга бўлади

Сир эмаски, Samsung Galaxy S10 флагман смартфонининг тақдимотигача ҳали ярим йлича вақт бор. Унинг "аждоди" бўлган S9 шу йилнинг январида тақдим қилинган. 2019 йилнинг илк кунларида Лас-Вегасда ўтадиган CES 2019 кўргазмаси эса янада инновацион флагман билан диққатга сазовор бўлади.

Galaxy S9 флагмани кореялик ишлаб чиқарувчи учун қайсидир маънода орқага чекиниш бўлди. Гарчи, техник жиҳатдан у аввалги моделлардан кучли бўлса ҳам, кўпчилик уни харид қилишга шошаётгани йўқ. Шу сабабли, кореялик IT-гигант муҳандислари юқори даражали янги смартфон тайёрлашга жиддий киришганлар.

Инсайдерлар тақдим қилаётган хабарларга кўра, Samsung Galaxy S10 айни пайтда мавжуд смартфонларнинг бирортасида ҳам йўқ ўзига хос жиҳатга эга бўлади.

Сўнгги йилларда гаджетлар бозорида бир қанча қиммат бўлмаган телефонлар сотувга чиқарилди. Улар ииккита SIM-карта ҳамда битта microSD хотира картасини қўллаб-қувватлайди. Айрим бўлмачалар эса гибрид усулда ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Кореялик ишлаб чиқарувчи эса янги девайсига биратўла учта сим-карта учун бўлмачани жорий қилади. Samsung раҳбарияти бу таклифни маъқуллайдиган бўлса, Galaxy S10 жаҳондаги илк учта сим-картада ишлайдиган смартфон бўлади.

Кимгадир учинчи сим-карта керак бўлмайдиган бўлса, уни microSD бўлмачаси сифатида ишлатиши, унга 2 терабайтгача сиғимли картани қўйиб фойдаланиши мумкин. Бунинг учун алоқа сигналини қабул қилувчи модемнинг салоҳиятини ошириш керак бўлади.

Битта телефонда учта SIM-картанинг бўлиши – бу чиндан ҳам катта имконият. Бу орқали биз ҳар лаҳзада алоқа тармоғида бўлиш имконига эгамиз. Samsung Galaxy S10 моделидаги сим-карталарнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида 4G LTE тармоғида ишлса, янада диққатга сазовор бўлган бўлар эди.

Бошқа жиҳатлар ...

Инсайдернинг ишонч билан айтишича, кореялик корпорациянинг янги флагмани учун Galaxy S9 каби QHD+ эмас, ҳатто ундан ҳам яхши UHD+ сиғимли экран таналанади. Бундай юқори пикселли экран эвазига ҳар бир дюймда 600 ppi пиксел бўлади. Samsung Galaxy S10 смартфони эга бўладиган бундай илк экран эвазига ундан фойдаланиш, айниқса виртуал воқелик дастурлари ва ўйинларидан фойдаланиш фойдаланувчига катта қулайлик яратиб беради.

Айни пайтда жаҳонда бирор бир смартфонга AMOLED-матрицали ҳамда 4K сиғимли экран ўрнатилмаган. Бундай экранларни фақатгина Samsung Display ишлаб чиқара олади. Шундай экан, ўта инновацион экранга эга илк смартфонни ҳам фирманинг ўзи ишлаб чиқаради.

Хитойлик инсайдерларнинг маълум қилишларича, Galaxy S10 кучли процессори билан ҳам мафтункор бўлади. 7 нанометрли техник жараёнда ишлайдиган янги чип смартфон имкониятини оширади. Шунингдек, қиёфани 3D ўлчамда сканер қилувчи янги тизим ҳам кўпчилик учун айни муддао бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!