Galaxy S10 доимгидан эртароқ чиқади. Бунга жиддий ва қувончли бир сабаб бор!

  •   DiMaX
  •  2733
  •  04.05.2018 18:28

Galaxy S10 доимгидан эртароқ чиқади. Бунга жиддий ва қувончли бир сабаб бор!

Samsung компанияси одатда ўзининг флагман смартфонлари – Galaxy S туркуми моделларини ҳар йили февраль ойи охиридаги Mobile World Congress кўргазмаларида тақдим этиб келмоқда. Аммо туркумнинг навбатдаги – Galaxy S10 модели, бу анъанадан чекинган ҳолда, келгуси йил январидаги CES 2019 тадбирида намойиш қилинади.

ЎҚИНГ: Тўрт камерали, «кемтик»сиз ва ромсиз экранли Galaxy S10 видеосини томоша қиламиз

Бир қараганда, жанубий кореялик техногигантнинг ушбу қадами бироз ғалати, аммо бунга жиддий сабаб мавжуд, деб ёзади SamMobile нашри. Гап шундаки, мазкур компания 2019 йилнинг биринчи ярмида ўзининг буклама смартфони – Galaxy X моделини ҳам тақдим этишни кўзлаган. Табиийки, бу инқилобий смартфоннинг тақдимоти Galaxy S10 савдосига халақит беришини Samsung истамайди. Шунинг учун ҳам у юбилей смартфонини январда, мутлақо янгича гаджетини эса кейинроқ намойиш этишни режалаштирмоқда.

Ҳозиргача тарқалган гап-сўзларга қараганда, Galaxy X модели 7.3 дюймлик дисплейга ва ўта юқори техник хусусиятларга эга бўлади. Гарчи бу девайс ҳақда ҳар хил маълумотлар тарқалган бўлса-да, шу пайтгача интернетга унинг бирорта ҳам «жонли» сурати чиқмаган. Уни фақат концепт расмларда ва видеоларда кўриб келаётирмиз.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Уч экранли Samsung Galaxy X буклама смартфонини ишлаётган ҳолатида кўрсатишди