Galaxy S10 флагмани iPhone’ларни ҳатто оригинал Apple қувватлагичидан ҳам тезроқ симсиз қувватлайди!

  •   DiMaX
  •  938
  •  04.02.2019 17:29

Galaxy S10 флагмани iPhone’ларни ҳатто оригинал Apple қувватлагичидан ҳам тезроқ симсиз қувватлайди!

Samsung компаниясининг ўнинчи авлод флагман смартфонлари симсиз қувватланишдан ташқари, бошқа қурилмаларни ҳам симсиз қувватлай олади. Бу ҳақдаги маълумот ўтган йилнинг кузида чиққан бўлса-да, унинг тафсилотлари энди чиқмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагманлари «арзонлади»: расмий ва «жонли» суратлар, барча вариантлари, ранглари, нархлари ва янги маълумотлар!

Яқиндагина Galaxy S10 тақдимоти учун тайёрланаётган намойиш стендининг бошқарув пульти сурати интернетга чиққанди. Унда мазкур флагманнинг симсиз қувватловчи станция функцияси ҳам мавжудлиги ўз тасдиғини топган:

Бундан ташқари, АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) шу кунларда Samsung Galaxy S10 смартфонларини сертификатлади. Кейинроқ ушбу ташкилот вакилларининг аниқлик киритишларича, мазкур флагман чиндан ҳам Reverse Charging функциясига эга. Яъни, Galaxy S10 флагманлари Qi стандартини қўллаб-қувватловчи қурилмаларни, жумладан, бошқа Android-смартфонлар ва iPhone’ларни, «ақлли» соатларни симсиз зарядлай олади.

Айтиш керакки, айни шундай функция дастлаб Huawei Mate 20 Pro флагманида қўлланган, лекин у жуда секин ишлайди. Samsung Galaxy S10 моделида эса бошқа девайсларни зарядлаш қуввати 9 ваттни ташкил этади. Таққослаш учун айтиб ўтсак: iPhone X’ни симсиз қувватловчи янги Apple симсиз қувватлаш станцияси 7,5 ваттлик зарядлай олади. Яъни, Samsung флагмани айфонларни ҳатто оригинал Apple қувватлаш ускунасидан ҳам зўр зарядлашга қодир!

ЎҚИНГ: Селфи-камераси корпус ичидан чиқувчи илк Samsung смартфони – Galaxy A90 суратларда!