Galaxy S10 ҳамда S10 Lite илк «жонли» ва сифатли расмларда!

  •   DiMaX
  •  3457
  •  29.12.2018 11:08

Galaxy S10 ҳамда S10 Lite илк «жонли» ва сифатли расмларда!

Мобил қурилмалар саноатида таниқли инсайдер Ice Univerce ўзининг Twitter-саҳифасида иккита янги сурат эълон қилди. Булар Galaxy S10 туркумининг иккита моделдаги смартфонлари расмларидир.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10 экрани «тирқиш»идаги олд камера кўп функцияли LED-чироқ билан ўралган!

Улардан биринчиси – стандарт Galaxy S10 моделининг орқа томонидан «жонли» олинган расми бўлиб, унда асосий камеранинг уч модулли камераси яққол кўриниб турибди.

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy S10 флагмани ҳамда унинг «плюсли» версияси учталик бош камерага эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Ишлаётган ҳолдаги Galaxy S10’ни илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Ice Univerce кўрсатган иккинчи расм эса «жонли» сурат эмас, балки сифатли ишланган концепт-арт ҳисобланади. Унда «кичкина» моделдаги Galaxy S10 Lite акс эттирилган. Смартфон шаффоф силикон ғилофда, симсиз қувватлаш ускунаси устида тасвирланган.

Рендер-суратга кўра, Galaxy S10 Lite экрани четлари қайрилмаган – ясси, олд камера учун «тирқиш» очилган. Корпуснинг пастки қиррасида қувватлаш тирқиши ҳамда 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳам кўзга ташланади.

Galaxy S10 туркумидаги смартфонларнинг тақдимот ва сотув вақтлари, ҳатто аниқ нархигача эълон қилганмиз. Аллақачон бозорга чиқарилган баъзи Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 861 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.